Вторник, 07.05.2024, 02:07
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 17 » Бин Ҳаммамнинг ОФКдаги фаолиятига назар
    07:56
    Бин Ҳаммамнинг ОФКдаги фаолиятига назар




    Хабарингиз бор ОФК президенти лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Бин Ҳаммамнинг футбол билан боғлиқ барча фаолиятини чеклаш ҳақида ФИФА Этика қўмитаси томонидан маълум қилинди. Натижада у ўз постини бўшатиб беришга мажбур бўлди. Энди апелляция бериш орқали ҳақлигини исботлаш ниятида юрган Ҳаммам буни қандай уддалашини кузатамиз. Ҳозир эса унинг ОФКдаги ўтказган фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва ўзгаришлари тўғрисида фикр юритмоқчимиз.



    Ҳаммам 1949 йил Қатар пойтахти Дохада таваллуд топган. У ўз ҳаётини асосан футболга бағишлаган. 1972 йилдан буён турли лавозимларда ишлаб келган. ОФКда 2002 йилнинг 1 августида президент сифатида иш бошлаган. ФИФАда эса охирги 15 йил мобайнида ижроия қўмитаси аъзоси бўлиб келган. Унинг отаси мамлакатдаги йирик бизнесменлардан бири эди. Муҳаммад ҚФАда умумий ҳисобда 1972 йилдан 1996 йилгача фаолият олиб борган.



    1996 йил ФИФА ижроия қўмитаси аъзолигига эришган Ҳаммам 2002 йилнинг 1 август санасидан ОФК президенти этиб сайланган. Шундан бери у қитъамизда футбол тараққиёти учун муносиб хизмат қилиб келди. Охирги марта 2011 йилнинг 5 январь куни, Қатардаги Осиё Кубоги старт олишидан икки кун аввал лавозимига қайта сайланганди.



    2011 йилнинг март ойида у ўзига хос баёнот бериб, футболнинг сиёсатдан холи эканлигини такъдлади. Ҳаммам араб ва мусулмон терма жамоаларини Фаластинда учрашув ўтказишга чақирди. Чунки аксарият термалар Фаластиннинг уй стадионида ўйнашдан бош тортиб келишади. Бунга ўша стадион жойлашган ҳудудга Исроил эга эканлигини айтиб келиши важ қилинади.



    «Гардиан» нашрига берган интервьюсида ФИФАнинг 61-конгрессида у Зепп Блаттерга қаршилик қилиши ҳақида айтиб ўтганди. Яъни, бош футбол ташкилоти президентлиги учун ўз номзодини қўйиши тўғрисида маълумот берганди. У ФИФАга ўзгаришлар зарур эканлиги ҳақида гапириб ўтган. 10 май куни Багама футбол ассоциацияси раҳбариятини овозлар бериш учун сотиб олишга уринганликда эълон қилинди. Охир-оқибат 29 май кунги йиғилишда Бин Ҳаммам айбдор деб топилиб, Блаттерга қаршилик қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилди. 23 июлда эса ОФКнинг собиқ президенти футбол билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилди. Ҳаммамни коррупцияга аралашганликда айблашди. Энди эса қатарлик футбол амалдори ФИФАнинг бу қарорига биноан тегишли судларга апелляция бериш ҳаракатини бошлаб юборди. Энг қизиғи, Англия ОАВ ФИФАнинг ижроия қўмита аъзолари ва шахсан Блаттерни порахўрликда айблашаётган бир пайтда у Ҳаммамни коррупцияда айблаб, президентлик сайлови учун курашдан четга чиқарди. Қолаверса, Блаттернинг ўзи ҳам бунгача кўп марта порахўрликда айбланган ва унинг кимлардан пора олгани ҳақида турли газеталарда хабарлар тарқатилган. Бироқ ФИФА нотижорат ташкилот ҳисоблангани учун ҳисоб рақамига келиб тушган пуллар тўғрисида маълумот олишнинг имконияти йўқ.



    Энди эса Ҳаммамнинг Осиёда футбол ривожланиши учун амалга оширган ишлари ҳақида тўхталсак. Биринчи навбатда Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг ташкил қилиниши ва унинг формати йилдан-йилга яхши кўринишга утганлиги Ҳаммамнинг энг катта ютуғи бўлди деб айтиш мумкин. Ҳозир ушбу турнир қитъамиздаги энг томошабоп учрашувларни тақдим этиб келмоқда. Яқин йиллар ичида савия борасида янада кўтарилишини иккиланмасдан тахмин қилиш мумкин. Учрашувларни кузатиш учун Европадан ҳам журналистларнинг ташриф буюраётгани буни исботлаб турибди. Қолаверса, жамоалар учун мукофот суммалари ошиб боряпти. Европага солиштирсак, бу миқдор ҳали анча оз, лекин ўсиш бўлаётганини унутмаслик зарур. Клублар иштирокидаги яна бир мусобақа ОФК Кубоги савияси ва ташкилотчилиги унчалик юқори бўлмаса-да, лекин ОЧЛдан ўрин тегмаган мамлакатлар клублари учун бу турнир жуда яхши мусобақа. Кўпчилик ОФКни нима сабабдан барча давлатларни ОЧЛга қўймаганини тушунмайдигандек гапиради, аммо бу қарор тўғри. Чунки барча мамлакатларда ҳам юқори савияли учрашувларни ташкил қилиш учун етарли шароитлар йўқ. Европада эса вазият умуман бошқача. У ерда барча давлатларда деярли тенг шароит ва имкониятлар мавжуд.



    Шунингдек, футболи тараққий қилмаган давлат жамоалари учун ОФК Президенти Кубоги турнири ташкил қилинди. Кучсиз терма жамоаларнинг Осиё Кубогида иштирок этишларига имконият яратиш учун «Чақириқ Кубоги» ўтказилиб келинмоқда. Унда ғолиб чиққан ўрта савиядаги терма жамоа Осиё Кубоги финал босқичида иштирок этмоқда. Натижада ушбу мусобақа ҳам тобора кескин курашларга бой бўляпти. Шунингдек, Ҳаммам амалга оширган энг мақтовга лойиқ ишлардан бири Осиё Кубогининг тоқ йилларда ўтказила бошлангандир. Аввал ёзги Олимпиада ўйинлари ва Европа чемпионати билан бир йилда бўлиб ўтиши боис Осиё Кубогига эътибор унчалик юқори эмасди. 2011 йил январда Қатарда ўтказилган турнирни эса бутун жаҳон кузатиб борди. Яна бир муҳим жиҳатни унутмаслик даркор, Австралия ОФК сафига айнан Ҳаммамнинг президентлик даврида қўшилди. Натижада қитъамиз футболида яна бир кучли терма жамоа пайдо бўлди.



    Бундан ташқари, «Келажак», «Осиё назари», «АИД-27» сингари лойиҳалар старт олди. Футбол фестиваллари ўтказила бошланди. Ҳар бир мамлакатда пролигаларни тузиш ва клубларни лицензиялаш тизими ишлаб чиқилди. ОФК ходимлари мамлакатлардаги футбол ҳолатини ўрганиш учун махсус сафарларда бўлишяпти. Миллий ассоциацияларга ҳар йили ёрдам пуллари ажратиляпти. Масалан, «АИД-27» лойиҳасини оладиган бўлсак, 27 мамлакат 2010 йил ҳар ойда 12 минг АҚШ долларидан молиявий кўмак олишган. Улардан 6 минг доллар терма жамоалар мураббийларига маош (миллийдан ташқари), 4 минги аёллар футболи тараққиёти ва 2 минги маъмурий ҳаражатлар учун сарфланиши белгилаб қўйилган. Келаси йилдан эса бу сумма йилига 200 минг АҚШ долларига тенг бўлиши режалаштирилган.
    Шу каби юқоридаги ўзгаришлар Бин Ҳаммамнинг ОФК президентлиги даврида амалга оширган таҳсинга лойиқ ишлари бўлди. У ўз блогида ҳақиқат учун охиригача курашишини таъкидлаган. Апелляция қандай натижа беришидан қатъи назар унинг Осиё футболи учун қилган ишлари ҳеч қачон унутилмайди.



    Муҳаммад Бин ҲАММАМ
    Туғилган санаси: 08.05.1949
    Туғилган шаҳри: Доха, Қатар
    Фаолияти: 1982-92 «Ал Райян» спорт клуби президенти, 1992-96 +атар ФА бошлиғи, 2002 йилдан ОФК президенти.





    Беҳзод НАЗАРОВ.
    Категория: Майдондан ташқарида | Просмотров: 471 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz