Понедельник, 06.05.2024, 18:27
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 8 » Бу эртакларнинг якуни борми?
    10:30
    Бу эртакларнинг якуни борми?


    Сўнгги кунларда қаламкашлар учун терма жамоа атрофидаги гаплар асосий мавзуга айланди. Ўтган ҳафтада бош жамоамиз ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди. Бу ҳамкасбларимиз орасида кенг муҳокама қилинди. Кейин эса бош жамоамизнинг 10 август куни Руминияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақидаги хабар оммага маълум қилинди. Бироқ, янги иш ҳафтасини нохўш хабар билан қарши олдим.

    Руминия билан ўйин бўлмайди       

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 август куни Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказмайди. Бу ҳақда ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    - Дарҳақиқат, Руминия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида сўнгги икки ҳафта мобайнида музокаралар олиб борилди. Ушбу учрашув ташкилотчиси ҳисобланган ФИФА агенти Руминия Футбол федерацияси билан боғланиб, улар ўйинни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказиш таклифи билан чиқишди. Аммо Ўзбекистон Футбол федерацияси мутасаддилари 10 август куни фақат Тошкентда ўйнаш мақсадида эканликларинини билдиришди. Меҳмонлардан расмий жавоб хатининг келишига кўп вақт кетди.

     "Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан музокаралар олиб бордик. Улар ўйинни Венада, биз эса Тошкентда ўтказиш таклифи билан чиқдик. Шу тариқа, якуний хулосага келиш бироз чўзилиб кетди. Охир-оқибат эса бир тўхтамга кела олмадик ва ўйин амалга ошмайдиган бўлди. Энди Сурия терма жамоаси билан учрашувгача ўртоқлик учрашуви ўтказилмайди”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

    Қизиқ, нега бундай ҳолат фақат бизнинг терма жамоамиз билан содир бўляпти. Шу кунга қадар бошқа терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувини бекор қилганини эшитмаганман. Бизнинг терма жамоа эса…

    Бунга ким айбдор, ЎФФми, терма жамоалар марказими, ёки бош мураббий, очиғи буни билмадим. Нима бўлган тақдирда ҳам энди терма жамоамиз фақат 2 сентябрь куни  майдонга тушади. Яхшияки, Сурияга қарши кечадиган баҳс расмий ўйин саналади. Акс ҳолда..

    Энди бунақаси кетмайди

    ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичидаги рақиблар ҳам маълум бўлди. Айтиш жоизки, бу гал бизга жуда ҳам жиддий рақиблар дуч келишди. Бундан олдинги саралаш баҳсларининг шу босқичида бизга у қадар кучли рақиблар рўбарў келишмасди. Аммо Бразилия йўлидаги довоннинг ўртасидаёқ бизга оғир синовлар дуч келди.

    Хўш, рақиблар хусусида нима дейиш мумкин. Сурия, Япония, КХДР бош қотиришга мажбур қиладиган рақиблар тўғрими?  Кўпчилик Сурияни гуруҳнинг аутсайдери деб эътироф этмоқда. Бироқ сурияликлар ҳам охирги Осиё чемпионатида мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Шундай экан биринчи учрашувга жиддий тайёргарлик кўрмасак бўлмайди.

    Қирғизистонга қарши кечган учрашувлар шуни кўрсатдики, бизда қилиниши керак бўлган ишлар бир талай.

    Россия терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк Португалия терма жамоаси ҳақида гапирар экан шундай деганди. "Португалия кўпроқ Роналдуга таяниб ўйин намойиш этади. Уларда кучли футболчилар бор. Лекин жамоавий ўйин йўқ. Бу нарса кучли рақибларга қарши баҳсларда уларга панд бермоқда”.

    Шундай таърифни терма жамоамизга ҳам ишлатиш мумкин. Айрим футболчиларнинг индвудиал маҳорати эвазига ўзимиздан кучсиз саналган рақибдан устун келдик. Лекин бу нарса Япония ва КХДР каби кучли рақибларга қарши кечадиган ўйинларда иш бермаслиги мумкин.

    Давоси йўқ "касаллик”

    Биринчи учрашувга бир ойдан камроқ вақт қолмоқда. Терма жамоамиз эса ўша баҳсга у қадар жиддий тайёргарлик кўрмайди, чоғи.  Буни бош мураббийнинг ўзи айтиб ўтди. Биз 2 сентябргача бирорта ўйин ўтказмаймиз, деб. Бу билан Абрамов нима демоқчи, очиғи тушунмадим? Ёки у Сурияни менсимаяптими?

    Тўғри, яқинда Абрамов ўзининг икки жамоаси билан Австрияда йиғин ўтказиб қайтди. Бироқ бу йиғиндан Вадим Карленовичнинг ўзи ҳам қониқиш ҳосил қилмагани бор гап. У ерда бош мураббиймиз истаган ишини қилди. Аниқроғи, ўртоқлик учрашувларда аралаш таркибни майдонга туширди. Холбуки, икки терма жамоамиз ҳам иккита йирик мусобақанинг саралаш баҳсларига ҳозирлик кураётган эди. Абрамов эса уларни чалғитиб юборди.

    Афтидан, Вадим Карленович ҳам ўша эски касаликдан фориқ бўла олмаётган кўринади. Охирги йилларда биз бир нарсага куникиб қолганмиз. Йиғинларда бошқа таркиб билан ўйнаймиз. Асосий баҳсларда эса бошқалар билан майдонга тушамиз. Эътибор беринг, Шадрин, Отақўзиев каби футболчилар Австрияга боришди. Бироқ, Қирғизистон билан ўйинда улар умуман таркибдан четда қолишди. Умуман, Австрия йиғини бизга керакмиди?

    Абрамов ўзини оқламоқчими?

    Бундан бир неча ой олдин бош жамоамиз устози  муҳитга мослашиш учун 8 кун керак бўлади, деганди. Ушанда мен Абрамовни у қадар тушунмагандим. Энди билсам у олдиндан ўзини оқлашга ҳаракат қилган экан. Агар  6 сентбярь куни японларга ютқазиб қўйсак, бош мураббийдан баҳона тайёр. Суриядан келганимиз тўрт кун бўлди. Муҳитга мослашиш қийин кечди каби сўзлар янграйди.

    Ҳа, биз Вадим Карленовични қанчалик ҳаракат қилмайлик уни тушуна олмаяпмиз. Аслида Абрамов ўзининг ажабтовур гаплари билан барчамизни лол қолдиришни яхши кўради. Гонконг олимпия терма жамоасига қарши Тошкентда ўтган ўйиндан кейин Вадим Абрамовнинг матбуот анжуманида айтган гапи ёдингиздами?

    "Хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади”. Жавоб учрашувида  Карленович сўзининг устидан чиқди. Аммо учинчи саралаш босқичига қуръа ташлангач, эса у бошқача фикр билдирди. "Хато қилишига ҳаққимиз йўқ”. Энди у хавотирга туша бошлади. Наҳотки, Вадим аканинг ўзи ҳам кейинги босқичга чиқишимизга ишонмаётган бўлса. Ёки бу унинг навбатдаги ҳийласимикан?

    Карленович ва "ўлим гуруҳи”

    Тақдир ҳазилини қарангки, Вадим Абрамовнинг ҳар икки жамоасига ҳам қуръа вафо қилмади. Олимпиячилар ҳам, бош жамоамиз ҳам "ўлим” гуруҳидан жой олди.

    Бундай бўлишига ким айбдор? Ўзимиз эмасми, ҳар гал терма жамоамиз ўртоқлик учрашувларида мағлуб бўлганида унга эътибор бермадик. Ўша салбий натижалар ФИФА рейтингидаги ўрнимизни пасайишига олиб келди...

    Мақолани ёздиму кўнгилда яна бир хавотир пайдо бўлди. Энди бош мураббиймиз мағлубиятга учраб, ФИФА рейтингида тушиб кетишнинг олдини олиш мақсадида ўртоқлик учрашувини ўтказмай қўйса-я. Ўзи шундоқ ҳам сўнгги пайтларда терма жамоамизнинг ўртоқлик учрашувини ўтказиши, мени иккилантириб қўйди. Бош жамоамиз фалон жамоа билан ўйнар экан деса, ишқилиб ўйин ўтказилсин-да деб хавотирланадиган бўлиб қолганмиз.

    Чемпионатимиздаги тақвим ўзгаришларнинг жонга теккани этмаганидек, бош жамоамиз иштирокидаги ўйинлар қолдириладиган бўлди. Буларга ким жавоб беради?  Ахир бу эртакнинг якуни борми?

    Аброр Деҳқонов

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 553 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 GaLakTiKoS  
    0
    xa bu ketiwda xe4 qa4on futbolimiz rivojlanmaydi...

    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz