Понедельник, 06.05.2024, 16:24
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » “Бунёдкор” янада илгарилаб кетди
    13:51
    “Бунёдкор” янада илгарилаб кетди




    "Бунёдкор” шанба оқшомида Жиззахнинг "Сўғдиёна” клубини қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Эсингизда бўлса, Жиззахда ўтган биринчи даврадаги учрашувда Миржалол Қосимов шогирдлари 6:1 ҳисобида рақибни тор-мор этишганди.

    «БУНЁДКОР» - «СЎҒДИЁНА» 1:0 (1:0)
    Гол: Милош Трифунович 24
    «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Ислом Иномов, 6.Анвар Ғофуров, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Жасур Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 77), 14.Милош Трифунович, 18.Славолюб Жоржевич, 22.Виктор Карпенко (сардор), 26.Анвар Раҳимов (21.Дилшод Жўраев 59), 44.Расулжон Шуҳратов (20.Анвар Солиев 46)
    «Сўғдиёна»: 30.Александр Меленчук, 4.Даврон Файзиев (сардор), 6.Тимур Айзатулов (17.Сардор Қаҳҳоров 88), 9.Собир Ҳамидов, 10.Эдуард Томошков, 11.Исроил Турсунов (18.Сарвар Жўраев 68), 13.Тимур Нуриддинов, 15.Санжар Тўрақулов (7.Расул Ҳайитов 56), 2.Ориф Мамажонов, 19.Баҳодир Пардаев, 20.Аслжон Бегимқулов
    Ҳакамлар: Р.Бобомуродов (Навоий) 8,4; А.Цапенко (тош.вил.) 8,6; А.Қўлдошев (Бухоро) 8,6; Ҳ.Рўзиев (Тошкент) 9,0
    6 март. "Жар” стадиони. 3060 томошабин

    Узоқ йиллар давомида "Бунёдкор” жамоаси мураббийлар штабида фаолият юритган Мурод Отажонов давралар оралиғида "СЎғдиёна”ни қабул қилиб олганидан хабардорсиз. Бугун Мурод Нодирович "Жар” стадионида ўзининг собиқ клубига қарши янги жамоасини бошлаб тушди.

    Майдон эгалари сафида Асқар Жадигеров сариқ карточкалари сони тўрттага етганлиги боис майдонга туша олмади. Илк дақиқаларданоқ, ёшлар жамоамизда ўзини кўрсатаётган Расулжон Шуҳратов олдинги чизиқда Милош Трифунович билан тандем ҳосил қилди.

    Чемпионатимизнинг энг яхши голурари бўлиб турган Милош Трифунович бугунги ўйин тақдирини ҳал қилган ягона голга муаллифлик қилди. 24-дақиқада Жасур Ҳасанов чап қанотдан рақиб томон ҳавф солди. Унинг суперпасидан сўнг Трифунович қулай вазиятда қолди ва Меленчук қўриқлаган "Сўғдиёна” дарвозасини осонлик билан ишғол қилди.

    Биринчи бўлим охирларида Анвар Раҳимовнинг узоқ масофадан йўллаган кучли зарбасига озгина аниқлик етишмади.

    Рақиб аъзоларида ҳам имкониятлар бўлди. Бироқ тажрибали ҳимоячилар ва Игнатий Нестеров тўсиғидан ўтиш жиззахликларга насиб этгани йўқ.

    Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов ёшлар жамоасининг бошқа бир етакчиси Дилшод Жўраевни майдонга туширди. Дилшод бугун нишонлаган олий лигадаги дебют учрашувини узоқ вақт эслаб юрадиган бўлди.

    "Қалдирғочлар” ҳисобни йириклаштиришга жудаям яқин эдилар. Аммо Жоржевич, Солиев, Иброҳимов ва Трифуновичнинг зарбаларини "Сўғдиёна”нинг молдавиялик дарвозабони Александр Меленчук эгаллаб олди.

    Шу тариқа, бунёдкорчилар 1:0 ҳисобидаги ғалаба орқали ўз жамғармаларига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйдилар. Кеча "Пахтакор”нинг Самарқандда дуранг қайд этиши ҳамда бугун "Насаф”нинг Ғузорда енгилиши оқибатида "Бунёдкор” яқин таъқибчиларидан анчайин илгарилаб кетди.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 550 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz