Вторник, 07.05.2024, 04:32
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 29 » «Бунёдкор» раҳбари Англияга жўнаб кетди
    08:59
    «Бунёдкор» раҳбари Англияга жўнаб кетди


    "Бунёдкор" клуби расмий сайтининг хабарига кўра, жамоа Биринчи вице-президенти – Бош директори Буюк Британияга йўл олган.

    "Бунёдкор” футбол клуби Биринчи вице-президенти – Бош директори Баҳромжон Давлатов 26 август куни соат 16:30да Тошкент-Лондон йўналиши бўйича Буюк Британияга йўл олди.

    "Бунёдкор” раҳбарини туманли альбионда 26 августдан 2 сентябрга қадар бир неча учрашувлар кутиб турибди.

    Ушбу сафардан кўзланган асосий мақсад "Буюк Британиядаги замонавий спорт объектларини бошқариш ва ривожлантириш” бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш.

    Айнан шу мақсад йўлида сафарнинг илк кунлари "Олд Траффорд” аренасидаги шароитларни ўрганиш ҳамда "Манчестер Юнайтед” клубининг инфраструктураси билан чуқур танишиш билан бошланади. Кейин "Ливерпуль” клубига тегишли "Энфилд Роуд” аренаси кўздан кечирилади.

    Баҳромжон Бойжонович август ойи охирларида Европа стадионларида хавфсизликни таъминлаш ассоциацияси бошлиғи Жон Бетти билан учрашади ва ундан ўзимиздаги маҳаллий стадионлар хавфсизлиги бўйича керакли маслаҳатларни олади.

    Шундан сўнг, "Арсенал” клуби уй учрашувларини ўтказувчи "Эмирайтес” аренасига борилади ва у ернинг ҳам ижобий томонлари ўрганилади.

    Шунингдек, "Бунёдкор” раҳбари ўзбек футболи ривожи учун фойдаси тегиши мумкин бўлган бошқа учрашувларда ҳам қатнашади.

    Манба: www.fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz