Вторник, 07.05.2024, 03:21
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » “Бунёдкор” Россиядаги турнирнинг финалида
    12:23
    “Бунёдкор” Россиядаги турнирнинг финалида



    17 август куни Новочеркаскда "Донэнерго” соврини учун иккинчи халқаро турнир старт олди.

    Уч кун давомида "Ермак” стадионида 2000 йилда туғилган футболчилардан иборат саккизта жамоа бош соврин учун кураш олиб боришади. Мусобақада Украина ва Ўзбекистондан ташриф буюрган жамоалардан ташқари, Россиянинг Новороссийск, Новочеркаск, Славянск-на-Кубань шаҳарлари вакиллари шунингдек, Ростов, ЦСКА "Донэнерго”, Виктор Понедельник номли футбол академияси жамоалари ҳам иштирок этишмоқда. Учрашувлар 25 дақиқадан икки бўлимли тизимда ўтказиляпти.


    "Бунёдкор” футбол академияси тарбияланувчилари "А” гуруҳидан жой олишган.

    Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги жамоамиз аъзолари биринчи турда Славянск-на-Кубаннинг "Краснодар” клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди – 3:0. Ўйиннинг 14, 27, 35-дақиқаларда рақиб дарвозасини уч бора ишғол қилган Ғайрат Азизхўжаев хет-трик муаллифи бўлди. Эътиборлиси Ғайратнинг иккинчи голи олис масофадан белгиланган жарима зарбасидан сўнг "Краснодар” дарвозаси тўрига бориб тушди.

    Гуруҳимиздаги иккинчи учрашувда мусобақа мезбонлари яққол устунлик билан зафар қучдилар. ЦСКА "Донэнерго” аъзолари Ростов вилояти футбол мактаби тарбияланувчилари дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритишди.

    Кутилмаганда иккинчи турда ростовликлар "Бунёдкор” аъзоларига муносиб қаршилик кўрсатишди. Ўйиннинг 8-дақиқасида россияликлар ҳисобни очишди. Орадан икки дақиқа ўтиб, ёш "қалдирғочлар” майдонда бир киши кам бўлиб қолишди – Сардор Хурсановга қизил карточка кўрсатилди. Шунга қарамасдан ўзбекистонлик ёшлар вазиятни ижобий томонга ўзгартира олишди. 38-дақиқада Абдурахмон Тўраев ҳисобни тенглаштирган бўлса, орадан беш дақиқа ўтиб ғалаба тўпи киритилди. Гол муаллифи – Абдунозир Абдураҳмонов.

    ЦСКА "Донэнерго” – "Краснодар” баҳсида 1:3 ҳисоби қайд этилди.

    Гуруҳ ғолиблиги ЦСКА "Донэнерго” – "Бунёдкор” учрашувига боғлиқ бўлиб қолди. Ҳатто дуранг ҳам тошкентликларни финалга олиб чиқарди. Бироқ Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари фақат ғалаба учун ўйнашиб, якунда 4:1 ҳисобида ғолиб чиқишди. Абдунозир Абдураҳмонов (2), Ислом Каримов (15) Себастьян Можев (40) ҳамда Сардор Хурсановнинг голларига россияликлар бир бор жавоб қайтара олишди холос.

    Шу тариқа ўз гуруҳида юз фоизли натижа қайд этган "Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари финал йўлланмасини қўлга киритишди. "Краснодар” иккинчи, ЦСКА "Донэнерго” аъзолари учинчи ҳамда ростовликлар тўртинчи бўлишди.

    Иккинчи гуруҳда яққол устунлик билан Донецкнинг "Шахтёр” клуби тарбияланувчилари барча рақибларидан устун келишиб, биринчи ўринни қўлга киритишди. Виктор Понедельник номидаги футбол академияси аъзолари иккинчи, новороссияликлар учинчи ва мезбонлар сўнгги поғонани банд этишди.
    20 август куни қуйи ўринлар учун учрашувлар бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан соат 14:00да "Бунёдкор” ва Донецкнинг "Шахтёр” тарбияланувлари ҳал қилувчи финал баҳсида майдонга тушишади.

    - Финалга турнирдаги энг кучли икки жамоа йўлланма олди. Ўзбекистон ва украиналик ёш футболчилар бошқа рақибларидан ҳар томонлама ажралиб туришибди. Ташкил этган мусобақамизда бундай жамоаларнинг борлигидан мамнунмиз, - деди ташкилотчилардан бири Анатолий Викторович Данилов.


    манба : fcbunyodkor.com
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 527 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz