6 сентябрь куни Тошкентдаги "Пахтакор” марказий стадионида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Япония учрашувига чипталар сотувга чиқарилди.
Ўзбекистон футбол Федерацияси терма жамоалар Маркази мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида барча чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Яъни, чипталар 3 хил тоифага бўлинади. Шунингдек, хоҳловчилар учун СИП секторидан 15 000 сўмдан чипталар сотувга қўйилган. 1-тоифадаги чипталар нархи 10 000, 2-тоифадаги чипталар 5 000 ва 3-тоифадаги чипталар нархи 3 000 сўмдан белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон футбол Федерацияси мутасаддилари қалбаки чипталар савдосини олдини олиш мақсадида, чипталар устига ЎФФ логотипи кўринишидаги махсус ҳимоя белгиси туширилган. Ишқибозлар учрашувга кириш чипталари "Пахтакор” стадиони кассаларидан ҳарид қилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ўйин 6 сентябрь куни соат 19:00да бошланади. манба: the-uff.com
|