Вторник, 07.05.2024, 00:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 26 » Эски танишларнинг янги тўқнашуви
    12:33
    Эски танишларнинг янги тўқнашуви


    25 август куни Монакода Европанинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланмиш Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, барча 32 жамоа ўз рақибларини билиб олишди.

    Хусусан, амалдаги чемпион  Каталониянинг "Барселона” клуби "Н” гуруҳидан  жой олди. Гвардиола шогирдларининг энг асосий рақобатчиси бу "Милан”дир.  Бунтан ташқари, Беларуснинг БАТЭ клуби ҳам шу квартетга жойлашди.  Чехиянинг «Виктория” жамоаси бу тўртликни якунлаб беради.

    Қайсидир маънода бу сафарги гуруҳ босқичи "ўлим гуруҳи”ни келтириб чиқармагандек, бироқ "А” гуруҳидан жой олган Европанинг энг кучли тўртта миллий чемпионатида бир хил -  3-ўринни олган жамоаларнинг жой олиши (Фақат "Вильярреал” Ла-лигада 4-ўринни олган) энг кучли гуруҳ номини айнан мана шу гуруҳга бериш мумкинлигини кўрсатиб турибди.

    Яна бир қизиқ гуруҳ G квартетида юзага келди. Россия ва Украина чемпионлари "Зенит” ва "Шахтёр” битта гуруҳдан жой олишди. Шунингдек, "Порту” ҳам улар билан биргаликда кейинги босқичга чиқиш учун кураш олиб боради.

    Нисбатан осон гуруҳга Англия чемпиони "Манчестер Юнайтед” тушганини таъкидлаб ўтиш жоиз. "Қизил иблислар” учун "Бенфика”, "Базель” ёки "Оцелул”дан ўтиш қийинчилик туғдирмаса керак.

    Яна бир томони, Европа Чемпионлар лигасида ўзаро жуда кўп маротаба дуч келадиган жамоалар яна ҳисоб-китоб қиладиган бўлиб туришибди. Бунга "Реал”, "Лион” ва "Аякс”нинг бир гуруҳдан ўрин олганини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

    Демак қуръанинг қолган натижалари билан танишинг:

    "A ГУРУҲИ

    1. "Бавария” (Германия)

    2. "Вильярреал” (Испания)

    3. "Манчестер Сити” (Англия)

    4. "Наполи” (Италия)

    "B ГУРУҲИ

    1. Интер (Италия)

    2. ЦСКА (Россия)

    3. Лилль (Франция)

    4. Трабзонспор (Туркия)

    "C ГУРУҲИ

    1. Манчестер Юнайтед (Англия)

    2. Бенфика (Португалия)

    3. Базель (Швейцария)

    4. Оцелул (Руминия)

    "D ГУРУҲИ

    1. Реал (Испания)

    2. Лион (Франция)

    3. Аякс (Голландия)

    4. Динамо Загреб (Хорватия)

    "E ГУРУҲИ

    1. Челси (Англия)

    2. Валенсия (Испания)

    3. Байер (Германия)

    4. Генк (Бельгия)

    "F ГУРУҲИ

    1. Арсенал (Англия)

    2. Марсель (Франция)

    3. Олимпиакос (Греция)

    4. Боруссия Дортмунд (Германия)

    "G ГУРУҲИ

    1. Порту (Португалия)

    2. Шахтёр (Украина)

    3. Зенит (Россия)

    4. АПОЭЛ (Кипр)

    "H ГУРУҲИ

    1. Барселона (Испания)

    2. Милан (Италия)

    3. БАТЭ (Беларусь)

    4. Виктория (Чехия)

    Биринчи тур учрашувлари 13-14 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

    Категория: UEFA чемпионлар лигаси | Просмотров: 493 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz