Айни
дамда кўпчиликни Европа суперкубоги учун бўладиган баҳснинг қачон ўтказилиши қизиқтирмоқда.
Мухлислардаги бу қизиқишни ҳисобга олиб, Европа Иттифоқи расмий сайтидан мазкур
учрашувга доир бўлган маълумотларни тўпладим.
Европа
суперкубогининг навбатдаги соҳибини – эртага, 26 август куни Тошкент вақти
билан соат 23:45да бошланадиган учрашувдан кейин билиб оламиз. Шу куни
Монакодаги «Луи 2”
стадионида Чемпионлар лигаси ғолиби – "Барселона” ва Европа лигаси соҳиби "Порту”лар
майдонга тушишади.
Олинган
маълумотларимизга кўра, мазкур беллашувни Бьорн Кейперс бошчилигидаги
голландиялик ҳакамлар бошқариб боришади. Ушбу ўйин «Спорт” телеканали орқали тўғридан- тўғри олиб
кўрсатилади.
|