Лондоннинг «Арсенал”
ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас расман "Барселона”га
ўтди. Якшанба куни икки жамоа ниҳоят келишувга эришди. ОАВ маълумотларига
қараганда, футболчининг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этмоқда.
Айтиш жоизки, Фабрегас аслида "Барселона” клуби тарбияланувчиси саналади. У
лондонликлар сафида 212 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 35 та гол
киритган.
|