Бугун Фарғона шаҳридаги «Азия” меҳмонхонасида вилоятда фаолият
юритаётган ҳакамлар, назоратчилар ҳамда мураббийларнинг ўқув – йиғин семинари
бошланди.
Семеинарни Фарғона Футбол
федерацияси биринчи вице-президенти Комил Мирзабоев очиб берди.
Кейин йиғилишни ОФК ҳакамлар
инструктори Фарҳод Абдуллаев давом эттирди.
"Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад вилоятдаги ёш ҳакамларнинг малакасини
оширишдан иборат. Семинар давомида мен ФИФА ва ОФКда олган билимларимни
сизларга етизиб бераман. Бу орқали сизларнинг малакаларингизни оширишни мақсад
қилганмиз”.
Семинар 8-13 август
кунлари бўлиб ўтади.
|