Вторник, 07.05.2024, 01:53
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 15 » Фарғонада ҳакамлар семинари
    11:37
    Фарғонада ҳакамлар семинари


    8-13 август кунлари  Фарғона шаҳридаги "Азия” меҳмонхонасида вилоятда фаолият юритаётган ҳакамлар, назоратчилар ҳамда мураббийларнинг ўқув – йиғин семинари бўлиб ўтди.

    Душанба куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Фарғона Футбол федерацияси биринчи вице-президенти Комил Мирзабоев сўзга чиқиб, семинарни очиб берди.

    Кейин йиғилишни ОФК ҳакамлар инструктори Фарҳод Абдуллаев давом эттирди.

    "Ушбу семинарни ўтказишдан мақсад вилоятдаги ёш ҳакамларнинг малакасини оширишдан иборат. Семинар давомида мен ФИФА ва ОФКда олган билимларимни сизларга етизиб бераман. Бу орқали сизларнинг малакаларингизни оширишни мақсад қилганмиз.

    Агар футболни самолётга қиёсласак, унинг бир қаноти ҳакамлар саналади. Иккинчи қаноти эса мураббий ва футболчилардир. Шунинг учун футбол қонун- қоидаларини ҳамма яхши билиши шарт. Акс ҳолда кўплаб келишмовчиликлар юзага келади. Мен буни ҳаётий тажрибамда гувоҳи бўлганман. Кўп ҳолларда бош мураббийлар ҳакамларни ноҳақ айблашади. Аслида эса уларнинг ўзлари футбол қоидасини яхши тушунишмайди.

    Ростини айтсам, бу ерда ўтирганларнинг кўпчилиги менинг устозларим саналади. Мен қачондир улардан ниманидир олганман. Шундай экан уқув-йиғин машғулотлари давомида ФИФА ва ОФК семинарларида ўрганган билимларимни ва ҳакамлик соҳасидаги энг сўнгги янгиликларни сизларга етказишни ният қилганман.

    Шуни мамнуният билан айтиш жоизки, ФИФАнинг "Ўйин қоидалари – 2011/2012” ("Laws of the Game – 2011/2012”) номли котибининг муқовасида ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг сурати акс эттирилган. Албатта кўпчилигимиз юртдошимизнинг муваффақиятларига кўникиб улгурдик ва у ҳақидаги ҳар қандай қувончли хабар ҳам бизни энди унчалик ҳайратга солмайди. Гарчи шундай бўлсада, ФИФА бизнинг ҳакамизмизни қоидалар юзи, бошқачароқ айтганда "талисмани” сифатида қабул қилганлиги қувонарли ҳолатдир.

    Равшан Эрматов ҳам ўз-ўзидан бу даражага етгани йўқ. У тинимсиз меҳнатлар ва изланишлар натижасида жаҳон даражасидаги ҳакам бўлиб етишди. Бу борада унга назоратчиларимизнинг хизматлари беқиёсдир.

    Мен бекорга буни ёдга олмадим. Бу ердаги ҳар бир ҳакам ўз устидан тинимсиз ишласа ва назоратчилардан билмагани сўраб ўрганса, Равшан Эрматов каби юқори даражали рефери бўлиб етишиши аниқ» - деди Фарҳод Абдуллаев.

    Шанба куни семинар ўз ишини якунлади. Олти кун давомида Фарғоналик ҳакамлар ўз малакаларини оширишди.  

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 548 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz