Понедельник, 06.05.2024, 17:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 15 » Фарғонадан кетиб адашганлар ёхуд «Нефтчи»ни тарк этганларнинг ғалати қисмати
    07:28
    Фарғонадан кетиб адашганлар ёхуд «Нефтчи»ни тарк этганларнинг ғалати қисмати


    Фарғоналик мухлислар орасида шундай гап юради: агар кимдир Саркисян қарорига қарши бориб, жамоани тарк этса, унинг кейинги фаолияти омадсиз чиқади, чунки Юрий Вазгеновичнинг дуоси ҳам, қарғиши ҳам ижобат бўлади...Аслида ҳам шундаймикин?

    Бу гапларда қанчалик жон борлигини билмадигу, аммо ростдан ҳам «Нефтчи»дан кетганларнинг аҳволларига ҳавас қилиб бўлмайди. Қуйида айнан ана шундай футболчилар хусусида сўз юритамиз.

    Сирли ғойиб бўлган Сергей Ни


    2004 йилги мавсум арафасида Фарғонада дув-дув гап бўлди. Эмишки, «Нефтчи»нинг етакчи ўйинчиси, сардори Сергей Ни жамоадан кетибди. Аввалига кўпчилик қатори биз ҳам бу гапу гаштакларга ишонмагандик. Аммо клуб базасига борганимизда, Нининг йўқлигига гувоҳ бўлдик. Айтишларича, Саркисян билан келишолмай қолган Сергей ҳеч кимга индамай клуб ихтиёрини тарк этган ва Қизил-Ўрдадан қўним топибди. 

    Ни қозоқ диёрида уни нималар кутаётганини ҳали билмасди. «Нефтчи» базасидан кетган ярим ҳимоячи манзилга етиб боргач, «Ордабаси» устозининг айтган гапларидан ёққа ушлайди: «Сени сотиб ололмаймиз. «Нефтчи» устози сен учун катта пул сўрамоқда». Бу пайтда Сергей Ни ва «Нефтчи» ўртасида бир йиллик шартнома борлиги боис, Ўзбекистоннинг ҳеч қайси жамоасида тўп суролмасди. Унинг учун ягона йўл кутиш эди. Сергей шундай қилади ҳам. Бироқ олти ойлик танаффусдан кейин катта футболга қайтган ярим ҳимоячи «Машъал» сафида мураббийлар кутган ўйинни намойиш этолмайди. Натижада фаолиятида омадсиз даврлар бошланади. Бир неча йил давомида бирор жамоада муқим ўйнолмаган Ни охир-оқибат футболчилик фаолиятини якунлашга қарор қилди. Бугунги кунда у биринчи лига жамоасида фаолият кўрсатяпти. Аммо ҳамон «Нефтчи»дан берухсат кетганидан афсусда, бўлса ажабмас.

    Беқарор Шерзод Раимжонов


    «Нефтчи»нинг 1999 йилги кашфиёти сифатида эътироф этилган Шерзод Раимжонов эса шартномаси якунига етгач, клубни тарк этишга қарор қилади. Негаки, бу пайтда жамоада рақобат кучли бўлгани боис, Шерзод кўп ҳолларда захирада қолиб кетаётганди. Шунинг учунми, 2006 йилги мавсумда Раимжоновлар сулоласининг кенжа вакили «Андижон»дан тушган таклифни қабул қилади. Аммо бу Шерзоднинг катта хатоси эди. Чунончи, ярим ҳимоячининг кейинги фаолияти бир маромда кечди, деб бўлмайди. У ҳар йили янги жамоада пайдо бўлаверди. Аввалига «Андижон», кейин «Олмалиқ», «Хоразм» ва яна «Андижон» сўнгги икки йилдан бери "Машъал"да. Кўриниб турибдики, унинг фаолияти ҳам «Нефтчи»дан кетганидан буён ҳавас қиладиган даражада эмас.

    Ҳайдаровга ишонган Қўзибоев


    2008 йил. Кетиш навбати «Нефтчи»нинг икки етакчиси - Нодир Қўзибоев ва Акмал Холматовларга келди. Ҳар иккиси ҳам Тошкентнинг «Пахтакор» клубига йўл олди. Бироқ Нодирнинг Тошкентдаги «умри» қисқа бўлди. Аслида 2008 йилги мавсум Қўзибоев ва «Пахтакор» учун омадли бошланди. 25 ёшли ярим ҳимоячи ОЧЛ баҳсларида муҳим гол уриб, секин-аста «Пахтакор»нинг етакчисига айланаётганди. Бироқ жамоада бош мураббий ўзгаргач, Қўзибоев «Пахтакор»га сиғмай қолди. Менимча, Нодирни пойтахтга Равшан Ҳайдаров таклиф этган. Чунки у Равшан Акмаловичнинг ёқимтой ўйинчиларидан бири эди. Мураббий қаерда ишламасин, ярим ҳимоячига ўз жамоасидан жой топиб берарди. Масалан, Равшан Ҳайдаров Нодирни Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чорлаганди. Футболчи ҳатто олимпия терма жамоасига сардор этиб тайинланганди. Ҳайдаров «шерлар» бошқаруви рулини топширгач, Қўзибоев ҳам «Пахтакор»ни тарк этишга мажбур бўлди.

    Энди Нодирнинг «Нефтчи»дан кетиш тарихига бир назар ташлайлик: 2007 йилги мавсумнинг сўнгги ойларида ярим ҳимоячи ва Саркисян ўртасига совуқчилик тушади. Бунинг устига, жароҳатлар Қўзибоев ўйинига салбий таъсир ўтказарди. Оқибатда ярим ҳимоячи «Нефтчи» захирасида қолиб кетади. Табийки, бу ҳолат Қўзибоевни қониқтирмайди ва клубдан кетишга аҳд қилади. Бу борада унга клуб билан тузган шартномаси якунига етгани қўл келади. Аммо у ҳам жамоадан кетиб, тузукроқ натижаларга эришолмади. Ҳозирда у биринчи дигада тўп суряпти.


    Қайта ёшармаган Холматов

    Акмал Холматов «Нефтчи» учун қандай аҳамият касб этишини айтишга ҳожат бўлмаса керак. Кўпчилик «Нефтчи»нинг тожикистонлик ярим ҳимоячисиз тасаввур этолмасди. Аммо у ҳам 2008 йилда Саркисяндан тарк этди. Бироқ ўзга жамоадан бахт излаб кетган Холматовнинг омади негадир юришмади. Негаки, Юрий Вазгенович ҳарқанча уринмасин, Акмални Тошкентга кетиш истагидан қайтаролмаганди. «Пахтакор»да бир-икки ой ёрқин ўйин намойиш этган 34 ёшли ярим ҳимоячи жароҳатлар гирдобида қолди ва узоқ вақт майдонга тушолмади. Нима бўлганда ҳам "Пахтакор"да у бор имокничларини ишлата олмаган бўлсада, аксар ҳолларда мураббийлар ишончини оқлади. "Эронда ҳам унинг иши у қадар юришмади. Айни дамда Холматов илгариги спорт формасини тиклашга уриняпти.


    Захирада ўтираётган Мелзитдинов

    Руслан Мелзитдинов ҳам Саркисян рухсатисиз жамоадан кетиб қолганлардан биридир. 2008 йили «Нефтчи»да ажойиб мавсумни ўтказган ҳимоячи келгуси йили Тошкентнинг «Бунёдкор» клубига ўтиб кетди. Бу пайтда мамлакат чемпиони ва кубоги соҳибига айланган жамоада энг кучли футболчилар тўпланишганди. Шунинг учун бўлса керак, Русланнинг қарорини мухлислар ҳам оқлашмаганди. Ҳатто айримлар уни «Бунёдкор» захирасида қолиб кетишини башорат қилишганди. Бу тахминлар ўзини оқлади. Русланнинг тақдири ҳам худди Нодир Қўзибоевникига ўхшаб кетади. У «қалдирғочлар» сафига Миржалол Қосимов таклифига кўра, қўшилганди. Аммо Қосимов бош ролни топширган вақтда захирада ўтиришдан бошқасига ярамади. Зико ва Сколари даврида ҳимоячига унчалик ишонч билдирилмади. Қосимов қайтгач эса, аста-секин асосий таркибга кирмоқда. Бироқ бой берилган вақтни ортга қайтариб бўлармиди...?

    Хулоса

    Юқоридаги саволни яна қайтаришга мажбурмиз: «Нефтчи»дан кетганларнинг кейинги фаолиятлари нега омадсиз кечади? Кимдир буни футболчининг қисматига ёзилган битиклар дейиши мумкин. Лекин Фарғонадан кетганларни деярли бир хил тақдир қарши олмоқда. Мана шуниси сирли ва жумбоқли. Эҳтимол, ҳамма гап юқорида айтилганидек, Саркисяннинг дуоси ёки ғазабидамикин?
    Демак, хулосамиз шундай: агар сиз Фарғонадан кетмоқчи бўлсангиз, олдин Саркисяндан рухсат сўранг. Акс ҳолда... Албатта, бу нисбий қараш. Бунга қўшилмаслигингиз ҳам мумкин. Асосийси, олдин кетганларни қисматлари сабоқ бўлсин! Зеро, ортга қараб хулоса чиқармоқ керак.
    Аброр Деҳқонов
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 615 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz