«Фенербахче» жамоаси Чемпионлар лигаси
ўйинларидан четлатилди, деб хабар беради Туркия Футбол федерацияси расмий
сайти.
Бундай қарор федерациянинг
навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. УЕФА ТФФни айнан шундай қарор қабул қилишга
чақирганди.
Энди ЕЧЛ гуруҳ босқичи истамбулликлар
ўрнини «Трабзонспор” эгаллайдиган бўлди.
|