Вторник, 07.05.2024, 06:14
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 17 » ФИФА "Мурод иши" масаласи бўйича 18 августда якуний қарорга келади
    07:54
    ФИФА "Мурод иши" масаласи бўйича 18 августда якуний қарорга келади



    ФИФА Жорж Мурод ишини кўриб чиқишни 18 август куни якунлайди.
    Учрашув расмийларининг маълумотлари асосида футболчи Жорж Муроднинг 2014 йилги жаҳон чемпионати саралаш учрашувида Тожикистонга қарши ўйинда майдонга тушгани тасдиқланди. У 23 июль кунги баҳсда иштирок этган. Бу масала юзасидан биз УЕФАдан ҳам тегишли жавобни олдик. Унга кўра, Мурод 21 ёшгача бўлган Швеция терма жамоаси таркибида 2004 йил Германияда бўлиб ўтган Европа чемпионатида қатнашган. Лекин футболчининг бошқа терма жамоа сафида ўйнаши учун талабнома юборилмаган ва бу бўйича қарор ҳам чиқарилмаган. Ўз-ўзидан футболчи Жорж Муроднинг 23 июль кунги учрашувда Тожикистонга қарши ўйнашга ҳуқуқи бўлмаган ва бу қоидаларга зиддир.


    Натижада Сурия ФАга нисбатан ФИФА интизом кодексининг 55-модда 1-банди бўйича интизомий иш очилган. Якуний қарорга келиш юзасидан Сурия ФАдан ўз фикрларини билдириш учун ФИФА интизом қўмитасининг котибиятига энг кечи билан 18 август, ўрта Европа вақти бўйича соат 12:00га мурожаат қилишлари сўралади.



    55-модда 1-банди
    1. Агар футболчи расмий учрашувда қоида бузилган тарзда майдонга тушса, унинг жамоасига мағлубият ёзилади ва камида 1000 АҚШ доллари миқдорида жамоага жарима солинади.
    2. Агар футболчи ўртоқлик учрашувида қоида бузилган тарзда майдонга тушса, унинг жамоасига мағлубият ёзилади ва камида 500 АҚШ доллари миқдорида жамоага жарима солинади.

     championat.uz
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 484 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz