Понедельник, 06.05.2024, 21:11
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » ФИФА рейтингги қандай ҳисобланади?
    14:15
    ФИФА рейтингги қандай ҳисобланади?




    Бу галги жаҳон чемпионати саралаш тизимига бироз ўзгартириш киритилганидан хабарингиз бор, албатта. Яъни, бизнинг қитъада саралашнинг 3-босқичи учун қуръа саватчалари терма жамоаларнинг аввалги ЖЧ ёки саралашдаги натижалари асосида тузилган рейтинг бўйича эмас, балки ФИФАнинг июль ойи рейтингига қараб тузиладиган бўлди. Ёдингизда бўлса, эски тизимда юқори кўрсаткичга эга 5 терма жамоа – Япония, Ж.Корея, Австралия, КХДР, Баҳрайн биринчи саватчадан ўрин олишарди. Қарабсизки, улар ўзаро тўқнаш келишмайди, ҳар бири алоҳида 5 та гуруҳга бўлинарди (аслида уларнинг ичида ҳам баъзилари у қадар кучли эмас). Янги тизимда эса барча бир хил имкониятга эга: кучсизроқ гуруҳга тушмоқчимисан? Марҳамат, ФИФА рейтингида юқорида бўл! (Осиё жамоалари ичида, албатта)


    Яна бир кичик фарқ, қуръа ташлаш маросими Куала Лумпурда эмас, Бразилияда бутун жаҳон бўйича – 30 июнь куни бўлиб ўтади. Терма жамоаларнинг июль ойи рейтинги эса 27 июльда (эртадан кейин) эълон қилинади. Ва айнан шу рейтинг осиёликлар учун 3-босқичга қуръа асосини ташкил этади. Рейтингдаги энг юқори 5 та терма жамоа 1-саватдан, 6-10 жамоалар 2-саватдан, кейинги 5 таси 3-саватдан... шу тариқа ҳар бирида 5тадан терма жамоа жамланган 4 та саватча вужудга келади. ФИФА сўнгги – июнь ойи рейтингини 29 июньда эълон қилганди. Агар шу рейтингга кўра қуръа ташланганида, 7-ўрин эканлигимизга кўра 2-саватчадан, Иордания, Саудия Арабистони, Қатар ва Ироқ билан бир саватда бўлардик. Умуман, бу яхши эмасди. Биламизки, биз тушган сават қанча кучли бўлса, шунча яхши.


    Хўш, ФИФА рейтинги қайси критериялар асосида тузилади?


    ФИФА бундай рейтингни 1993 йилдан буён ҳар ой эълон қилиб боради. Яна савол туғилиши мумкин, шунча йилдан буён жамоаларнинг очколари жуда кўп тўпланиб қолиши керак эмасми? Ана шу муаммонинг ечими 2006 йил (Германиядаги мундиалган сўнг) ўйлаб топилди. Яъни бу рейтинг ҳар бир ЖЧ дан кейин янгиланади, очколар "0”дан бошланади. Рейтингни ҳисоблаш ўзига хос формула ёрдамида амалга оширилади ва фақат терма жамоалар ўртасидаги ўйинлар ҳисобга киритилади (Абрамовнинг Австрия йиғинидан ярим очко ҳам ололмаймиз): P = M x I x T x C x 100 ("х” кўпайтириш белгиси деб олинсин). Бунда Р – жами очко. Демак қолганлари:


    М – ўйин натижаси. Бунда ғалаба учун 3 очко, дурангга 1, мағлубиятга 0 очко берилади. Шунингдек, пенальтилар сериясидаги ғалаба учун 2, мағлубият учун 1 очко.


    I – ўйин мақоми даражаси. Яъни:


    1.00 балл – ўртоқлик учрашуви ёки халқаро турнирлар (норасмий мусобақалар)


    2.75 – ЖЧ ёки қитъа чемпионатлари саралаш ўйинлари


    3.00 – Қитъа чемпионатлари финал босқичи ёки Конфедерациялар кубогидаги ўйинлар


    4.00 – Жаҳон чемпионати финал босқичи учрашувлари


    T – рақиб терма жамоанинг кучи коефициенти. Бунда ҳам кичик формула бор. T = (200 – рақибнинг айни пайтдаги ФИФА рейтингидаги ўрни) : 100. Бекорга қавс ишлатмадим – аввал "-" амали бажарилсин. Коэффициент 2.00 дан юқори ёки 0.50 дан кам бўлмаслиги шарт.


    С – рақиб аъзо бўлган конфедерация даражаси. Табиийки, УЕФА вакилларини мағлубиятга учратиш бошқаларникига қараганда кўпроқ очко келтиради:


    1.00 – УЕФА (Европа)


    0.98 – КОНМЕБОЛ (Жанубий Америка)


    0.85 – КОНКАКАФ (Шимолий Америка ва Кариб ҳавзаси), ОФК (Осиё), АФК (Африка), ОФК (Океания)


    Ушбу очколардан ташқари худди мана шу тизимда ҳисоблаб чиқилган ва охирги 12 ой ичида тўпланган очколарнинг ўртача натижаси ҳам қўшилади. Эътибор қилинг, қўлга киритилган очколар қанчалик "эски” бўлса, уларнинг қиймати шунча камаяверади. Масалан, 1 йил ичида ишланган очколар жадвалга 100% киритилади. 2 йил аввалги натижаларнинг 50%и, 3 йил олдингисининг 30%и ва 4 йил аввалги натижанинг 20% қисми қўшиб ҳисобланади. Кўпчилик ҳайрон бўлади: бу ой умуман ўйин ўтказмадик-ку, очко қаердан қўшилади, деб. Мана сизга сабаби!


    Қуръа учун аҳамиятли бўлган июль рейтинги 27 июльда эълон қилинишини ҳисобга олсак, 2-босқичнинг жавоб учрашувлари натижаси ундан ўрин олмайди. Чунки иккинчи ўйинлар 28 июль кунига белгиланган. Термамизга омад ёр бўлсин.
    Категория: Жаҳон футболи | Просмотров: 504 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz