"Пахтакор" Марказий стадионида бешинчи кун машғлотлари якунига етди. Хабарингиз бор терма жамоамиз дастлаб, уч кун давомида "Жар" стадионида машғулот ўтказгандилар. Бу сафарги машғулотлар соат 17:00да богланди ва 18:20га қадар давом этди. Машғулотлар сўнггида Игнатий Нестеров қўшимча тарзда ўз устида ишлади. Сервер Жепаров эса Шуҳрат Мақсудов билан биргаликда жисмоний тайёргарлиги ошириш борасида машқларни бажарди.
Бундан бир неча дақиқа аввал Санжар Турсунов ва Одил Аҳмедов Москва - Тошкент йўналиши бўйича пойтахтимизга учиб келдилар. Эртадага бўлиб ўтадиган машғулотларда премьер лига вакиллари ҳам иштирок этадилар.
Терма жамоамизнинг кенгайтирилган таркибига кичик ўзгартириш киритилган кўринади. Олган маълумотларимизга кўра Вагиз Галиулин йиғинларда иштирок этмайди. Виталий Денисов эса бугун ўз ўйинини ўтказиб, эртага юртимизга учиб келади.