Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 19 » И.Бошкович: “Финалда фаворит бўлмайди”
12:23 И.Бошкович: “Финалда фаворит бўлмайди” |
"Насаф”-"Бунёдкор” учрашувининг энг яхши ўйинчиларидан бири бу черногориялик ҳужумчи Иван Бошкович бўлди. Захирадан майдонга чиқарилган футболчи ўйин охиригача рақиб ҳимоячиларига тинчлик бермади ва сўнгги сонияларда жамоаси учун муҳим бўлган 11-метрлик жарима тўпини ишлаб берди. Учрашувдан кейин Бошкович ҳам ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
-Тўғриси, буна драматик учрашув бўлишини кутмагандим. Охирги дақиқагача рақибимиз финални орзу қилиб турган бўлса, сўнгги сонияларда биз ғалабани ўз томонимизга оғдириб олдик. Бундан мухлислар ҳам роса хурсанд бўлишди. Шу жумладан биз ҳам.
-Ўйин сўнггида айнана сизга нисбатан ишлатилган қўполлик пеналти билан якунланди. Унгача ҳам худди шундай вазият юзага келганди, назаримизда...
-72-дақиқада жамоадошларимдан тўпни қабул қилиб олганимдан кейин тезлик билан дарвозабон тўпга югуриб чиқиб келаётганини қўрдим ва уни алдашга уриндим. Дарвозабон эса мен билан тўқнашиб кетди ва табиийки мен ҳам йиқилиб тушдим. Лекин у ерда ҳеч қандай симуляция ишлатганим йўқ, менга нисбатан қўполлик бўлган эди. Лекин ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилишга мажбурмиз. Шу боис ўйин охиригача омадни рақиб дарвозасидан изладик ва шунинг эвазига мукофотландик, деб ўйлайман.
-Финалда қайси жамоа билан куч синашишни истардингиз: "Пахтакор”ми ёки "Шўртан”?
-"Бунёдкор”га қарши ўйинимиз финал олдидан финал бўлди. Финалда эса рақибнинг кучсизи бўлмайди. Чунки ҳал қилувчи ўйин битта беллашувдан иборат унда кучли жамоа эмас, балки ўша ўйинга руҳий ва жисмоний томондан етарлича тайёргарлик кўрган жамоа ғолиб чиқади. Шу боис финалда ҳеч кимни яққол фаворит деб бўлмайди.
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 543 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|