Понедельник, 06.05.2024, 18:17
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 3 » Иккита янги ўйинчи ва Мирзаев
    13:51
    Иккита янги ўйинчи ва Мирзаев


    Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 8-11 август кунлари Киевда Валерий Лобановский хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади. Куни кеча олимпия терма жамоаси мураббийлар штаби Украинага борадиган футболчилр рўйхатини эълон қилди.

    Ушбу рўйхатдан жами 20 нафар футболчи жой олди. Уларнинг кўпчилиги доимий равишда терма жамоага чақириладиган ва унинг ўзагини ташкил қиладиган ўйинчилардир. Шунга қарамай, бу сафар янги футболчилар ҳам таркибга жалб қилинди. Масалан, "Бухоро” ҳимоячиси Бобур Омонов ва Бирични лига вакили "НБУ-Осиё” ҳужумчиси Нодир Одилов илк маротаба терма жамоадан таклиф олди. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, узоқ муддатли танаффусдан кейин Фарғонанинг "Нефтчи” жамоаси аъзоси Сардор Мирзаев жамоага қайтди.

    Эслатиб ўтамиз, қуръа натижасига кўра, Вадим Абрамов шогирдлари мусобақани 9 август куни Сербия термасига қарши ўйин билан бошлайдилар. Мезбонлар Украина терма жамоаси эса шу куни Исроил билан куч синашишади. Ғолиблар финалга йўл олишади, мағлубиятга учраган жамоалар 3-ўрин учун баҳсда иштирок этишади.

    Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг таркиби:
    № Футболчиси Т.Й. Клуби
    Дарвозабонлар
    1. Санжар Қувватов 1990 "Машъал” /Муборак/
    2. Виктор Мочалов 1991 "Бунёдкор” /Тошкент/
    Ҳимоячилар
    3. Абдуқаххор Хожиакбаров 1989 "Олмалиқ” /Олмалиқ/
    4. Акбаржон Исматуллаев 1991 "Пахтакор” /Тошкент/
    5. Салим Мустафоев 1991 "Динамо” /Самарқанд/
    6. Фаррух Нурлибоев 1991 "Олмалиқ” /Олмалиқ/
    7. Владимир Козак 1993 "Пахтакор” /Тошкент/
    8. Бобур Омонов 1990 "Бухоро” /Бухоро/
    Ярим ҳимоячилар
    9. Фозил Мусаев 1989 "Насаф” /Қарши/
    10. Дилшод Рахматуллаев 1989 "Олмалиқ” /Олмалиқ/
    11. Шерзодбек Каримов 1989 "Пахтакор” /Тошкент/
    12. Зохир Пиримов 1990 "Олмалиқ” /Олмалиқ/
    13. Жасур Хасанов 1989 "Бухоро” /Бухоро/
    14. Олег Зотеев 1989 "Олмалиқ” /Олмалиқ/
    15. Ойбек Қиличев 1989 "Андижон” /Андижон/
    16. Сардор Мирзаев 1991 "Нефтчи” /Фарғона/
    Ҳужумчилар
    17. Темурхўжа Абдухолиқов 1991 "Пахтакор” /Тошкент/
    18. Павел Смоляченко 1990 "Нефтчи” /Фарғона/
    19. Кенжа Тўраев 1989 "Насаф" /Қарши/
    20. Нодир Одилов 1990 "НБУ-Осиё"/Тошкент/






    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 533 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz