Испания – ўсмирлари Европа чемпиони!
Испания терма жамоаси
ўсмирлар ўртасида ўтган Европа чемпионатида ғолиб бўлди. Жамоа финалда Чехия
терма жамоасига қарши ўйин олиб борди.
Айтиб ўтиш жоиз, учрашув
жуда қизиқарли ўтди. Дастлаб ҳисобни чехлар очишди, учрашув тугашига беш дақиқа
қолганда эса Ауртенече ҳисобни тенлаштирди. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмасди. Ҳакам
томонидан қўшиб берилган вақтда Лаха Чехияни олдинга олиб чиқди. Аммо заҳирадан
майдонга тушган Алькасер ўзини кўрсатди ва икки гол киритиб жамоасига
чемпионлик унвонини олиб берди.
Бундан бир ой аввал Испания
терма жамоаси ёшлар ўртасида ўтказилган Европа чемпионатида ҳам ғолиб чиқганди.
Испания - Чехия 3:2
Голлар: Ауртенече, 85,
Алькасер, 108, 115 - Крейчи, 52, Лаха,
98
Испания: Бадиа, Альберт
Бласкес, Микель, Серхио Гомес, Ауртенече, Пардо, Алекс (Кампанья, 55), Сарабиа
(Хуан Мунис, 78), Деулофеу, Мората, Хуанми (Алькасер, 54)
Чехия: Коубек, Брабец,
Йелечек, Полом (Сладки, 36), Гала, Калас, Янош, Крейчи, Кадебарек, Скалак
(Лаха, 79), Прикрыл (Фантиш, 102).
|