Понедельник, 06.05.2024, 14:15
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 20 » ИТАЛИЯ ФУТБОЛИДА ЯНГИ МОЖАРО
    10:55
    ИТАЛИЯ ФУТБОЛИДА ЯНГИ МОЖАРО


    ЁКИ "АТАЛАНТА” УЧУН МАВСУМ ОМАДСИЗ БОШЛАНДИ

    Италия футболидаги можаролар ўз якунига етган кўринади. 2006 йилда бўлган каби у сафар ҳам келишилган ўйинларда иштирок этган айрим клублар ва шахслар футболдан четлатилди. Олиб борилган изланишлар натижасига кўра, Римнинг «Лацио” клуби афсонавий футболчиси Жезеппе Синьори беш йиллик дисквалификация олди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бундан ташқари, "Аталанта” клуби олти очколик жаримага тортилди. Ушбу жамоа сардори Кристиан Дони эса уч ярим йилга футболдан "бадарға” қилинди. 

     

    Синьорининг беш йиллик дисквалификацияси

    Сешанба куни Италиядаги келишилган ўйинлар устидан олиб борилган суриштирув ишларига якуний нуқта қўйилди. Юқорида айтганимиздек, Италия Футбол федерацияси тартиб интизом қўмитаси (FIGC) янги мавсумни "А” сериясида бошлайдиган "Аталанта” жамоаси " бўйнига олти очко илди”.  Энди жамоа чемпионатни олти очколик камомад билан бошлайди. Қолаверса, жамоа сардори Кристиан Дони ва ҳимоячи Томас Манфрединилар уч ярим йилга футболсиз яшашга маҳкум этилди. Икки футболчи "Пьянченца”нинг йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишида ёрдам бериб юборишгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Дони 38 ёшга кирганини ҳисобга олсак, Кристиан учун футболчилик фаолияти шундай "ёрқин” хотиралар билан якун топмоқда.

     

    "Келишилган ўйинлар” А серияда ҳам бор...

    Шуни айтиш жоизки, суриштирув ишлари мобайнида шу нарса маълум бўлдики, келишилган ўйинларда қатнашаётганлар орасида А серияси вакиллари ҳам бўлиши мумкин. Масалан, "Рома” ва машҳур футболчилар Франческо Тотти ҳамда Кристиан Вьери...

    Қарор қабул қилингач, "Аталанта” клуби раҳбарлари дарҳол норозилик билдира бошлашди. Ахир ким ҳам ўз айбини осонликча тан олишни истайди, дейсиз.

    ИФФ тартиб интизом қўмитаси чиқарган ҳукм тўғрисида клуб адвокати шундай дейди.

    "Биз апелляция берамиз. Умид қиламанки, биз олти очколи жаримани қисқартира оламиз. Клуб раҳбарлари адолат тарафдори”- дейди Луиджи Кьяпперо Football Italia нашрига берган интервьюсида.

    Эслатиб ўтамиз, суриштирув ишлари шу йилнинг июнь ойида бошланганди. А сериянинг битта Италия иккинчи дивизонининг 17та учрашуви шубҳа остига олинганди. Текширувлар жараёнида 16 киши қўлга олинди. Булар орасида биз тинмай тилга олаётганимиз Синьори ҳам бор. У "Интер” – "Лечче” баҳсида  тоталфутболда миланликлар иккита гол киритади, деб ҳар бир гол учун 150 минг евродан пул тиккан бандага бошчилик қилган бундай бўлган тақдирда бурланинг бойлиги 2,5 баробар кўпайши мумкин эди. Бироқ, воқеалар ривожи қаҳрамонимиз кутгандек кечмайди. Натижада жинойи ишлар билан шуғуландиган кишилар уни таъзиқга олишади. Охири бу ишга прократура ходимлари аралашишади ва Синьорининг сирлар фош бўлади.

    Жазога биргина "Аталанта” клуби тортилгани йўқ. В сериянинг аксарият клублари ҳам мавсумни камомад билан бошлайдиган бўлишди. Булар  «Беневенто» -10,  «Асколи» -6, «Пьяченца» – 4.

    «Кьево» ва унинг бир нечта ўйинчиси 60 минг доллар миқдоридаги жаримага тортилди. Фаолиятини тугатганига ҳеч қанча бўлмаган Стефано Беттарини ва  «Асколи» ҳимоячиси Витторио Миколуччилар 14 ойлик дисквалификацияга учради.  

    Шуни қўшимча қилиш лозимки, тартиб-интизом қўмитаси «Рома” ҳужумчиси Франческо Тотти ҳамда "Фиорентина” аъзоси Кристиан Вьеридан айб топа олмади. Энди ҳар икки футболчи ҳам енгил тин олиши мумкин.

    Аслида ушбу ишни олиб борган прокурор Стефано Палаццининг талаби «Аталанта”ни қуйи дивизионга бадарға қилиш ва Синьорининг бир умр футболдан четлатиш эди. Лекин Италия футбол федерацияси тартиб-интизом қўмитаси жазони енгиллаштиришни сўраган.

    Маълумки, бу Италияда рўй бераётган биринчи ҳодиса эмас. 2006 йилда ҳам «кальчополи» номи олган тозалов ишларида «Ювентус» В серияга тушириб юборилган.  «Милан» -8 и «Фиорентин-15 очко билан янги мавсумни бошлаганди. Бундан ташқари, ўша йилги "Ювентус” чемпионликдан ҳам маҳрум бўлганди. Бу галги текширувлар натижасида жамоалар у қадар катта йўқотишга дуч келишмади. Бу эса ўша Италияда футбол борган сари «тозаланиб” бораётганидан дарак беради.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Италия | Просмотров: 510 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz