Понедельник, 06.05.2024, 18:00
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 1 » Яна сен ёдимга тушдинг – терма жамоам
    07:47
    Яна сен ёдимга тушдинг – терма жамоам


    Мана ниҳоят, ЖЧ-2014 учинчи саралаш босқичидаги рақибларни ҳам билиб олдик. Айтиш жоизки, бу гал бизга жуда ҳам жиддий рақиблар дуч келишди. Бундан олдинги саралаш баҳсларининг шу босқичида бизга у қадар кучли рақиблар рўбарў келишмасди. Аммо Бразилия йўлидаги довоннинг ўртасидаёқ бизга оғир синовлар дуч келди.

    Хўш рақиблар хусусида нима дейиш мумкин. Сурия, Япония, КХДР бош қотиришга мажбур қиладиган рақиблар тўғрими?  Биринчи учрашувни 2- сентябрь куни Сурияга қарши сафарда ўтказамиз. Кўпчилик мазкур баҳсда терма жамоамизнинг имкониятини юқори баҳоламоқда. Умуман олганда, сурияликлар гуруҳимизнинг аусайдери деб эътироф этилмоқда. Бироқ, сўнгги пайтларда бу юрт футболчилари ҳам Осиё майдонларида жавлон уришмоқда. Бунга Осиё Кубоги-2011 даги натижаларнинг ўзи яққол мисол бўла олади. Шунинг учун жаноб Абрамов ушбу баҳсга жиддий ёндошиши керак. Акс ҳолда, дастлабки ўйиндаёқ очко йўқотишимиз ҳеч гап эмас. Қирғизистонга қарши кечган учрашув шуни кўрсатдики, бизда қилиниши керак бўлган ишлар бир талай.

    Россия терма жамоаси ҳужумчиси Павел Погребняк Португалия терма жамоаси ҳақида гапирар экан шундай деганди. "Португалия кўпроқ Роналдуга таяниб ўйин намойиш этади. Уларджа кучли футболчилар бор. Лекин жамоавий ўйин йўқ. Бу нарса кучли рақибларга қарши баҳсларда уларга панд бермоқда”.

    Қирғизистонга қарши кечган ўйинлардан шу нарса маълум бўлдики, биз айрим футболчиларнинг индвудиал маҳорати эвазига рақибдан устун келдик. Лекин бу нарса Япония ва КХДР каби кучли рақибларга қарши кечадиган ўйинларда иш бермаслиги мумкин.

    Биринчи учрашувга бир ой вақт қолмоқда. Жаноб Абрамовда эса ҳали тайёргарлик режаси йўқ. Билганимиз шуки, 10 август куни Руминия билан ўйнашимиз мумкин. Фақат бу хабар ҳам ҳали расман тасдиқланмаган. Учрашув жойи сифатида Австрия танланган. Ҳа, яна ўша Австрия. Яқинда жаноб Абрамов ўзининг икки жамоаси билан ушбу ўлкада йиғин ўтказиб қайтди. У ерда бош мураббиймиз истаган ишини қилди. Аниқроғи, ўртоқлик учрашувларда аралаш таркибни майдонга туширди. Холбуки, икки терма жамоамиз ҳам иккита йирик мусобақанинг саралаш баҳсларига ҳозирлик кураётган эди. Абрамов эса уларни чалғитиб юборди.

    Менимча, навбатдаги ФИФА кунида бирор араб жамоаси билан улар майдонида тўп сурсак терма жамоамизга кўпроқ фойда келтирармиди? Руминияга қарши кечадиган ўйин эса бизга қандай фойда бериши менга қоронғу. Яна билмадим.

    Вадим Абрамов, 10 август куни Жанубий Америка жамоаларидан бирига қарши ўртоқлик учрашуви ташкил этилиши кўзда тутилаётганлиги ва ўйинни имкон қадар Тошкентда ўтказиш борасида музокара олиб борилаётганлиги ҳақида айтиб ўтганди. Бироқ, яъна ваъдасининг устидан чиқа олмайдиган кўринади. Умуман олганда, ҳеч қайси бир терма жамоада олдиндан режалаштирирган ўртоқлик учрашувлари "йўқолиб” қолмайди. Бизда эса…

    Биздаги маълумотларга кўра, Жанубий Америкадаги рақибимиз Аргентина терма жамоаси бўлган. Афсуски, яқиндагина терма жамоа бош мураббийи ўзгарган юрт вакиллари ўз режаларига ўзгартириш киритишган кўринади.

    Афтидан, Вадим Карленович ҳам ўша эски касаликдан фориқ бўла олмаётган кўринади. Охирги йилларда биз битта нарсага куникиб қолганмиз. Йиғинларда бошқа таркиб билан ўйнаймиз. Асосий баҳсларда эса бошқалар билан майдонга тушамиз. Эътибор беринг, Авсрияга Шадрин, Отақўзиев каби футболчилар боришди. Бироқ, Қирғизистон билан ўйинда улар умуман таркибдан четда қолишди.

    Келинг, яна саралаш босқичи ҳақида гаплашамиз. 6 сентябрь санасида Тошкентга Япония терма жамоаси ташриф буюради. Мазкур ўйиндаги ғалаба биз учун нақадар муҳим эканлигини биласизми, саралашда қандай иштирок этишимиз кўпроқ шу баҳсга боғлиқ десам, муболаға бўлмайди. Яна бир гап биз ҳали японларни Тошкентда мағлубиятга учрата олмаганмиз. 6 сентябрь куни ушбу анъанага барҳам беришимиз даркор.

    Лекин шу ерда яна жаноб Абрамовни ёдга олишимизга тўғри келади. Бундан бир неча ой олдин Сурия олимпия терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлганидан хабарингиз бор. Ўша баҳсдан кейин охирги кунлада жуда кўп тилга олаётганимиз Вадим Абрамов шундай деганди.

    "Австриядан келганимизга энди саккиз кун бўлди. Одатда муҳитга мослашиш учун шунча кун керак бўлади. Шунинг учун йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди.

    Ушанда мен жаноб Абрамовни у қадар тушунмагандим. Энди билсам у олдиндан ўзини оқлашга ҳаракат қилган экан. Агар, 6 сентбярь куни японларга ютқазиб қўйсак, бош мураббийдан баҳона тайёр. Суриядан келганимиз тўрт кун бўлди. Муҳитга мослашиш қийин кечди. Ҳа, биз Вадим Карленовични қанчалик ҳаракат қилмайлик тушуна олмаяпмиз, тушуна олмасак ҳам керак. Шунинг учун танқид қиляпмиз.

    Ҳа, Абрамов ўзининг ажабтовур гаплари билан барчамизни лол қолдиришни яхши кўради. Гонконг Олимпия терма жамоасига қарши Тошкентда ўтган ўйиндан кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида айтган гапи ёдингиздами?

    "Хавотир олманглар, ҳаммаси яшхи бўлади”. Жавоб учрашувида  Карленович сўзининг устидан чиқди. Аммо учинчи саралаш босқичига қуръа ташлангач эса бошқача фикр билдирди. "Хато қилишига ҳаққимиз йўқ”. Наҳотки, Вадим аканинг ўзи ҳам кейинги босқичга чиқишимизга ишонмаётган бўлса. Ёки бу унинг навбатдаги ҳийласимикан?

    Айтганча, яна бир нарса  тақдир ҳазилини қарангки, Вадим Абрамовнинг ҳар икки жамоасига ҳам қуръа вафо қилмади. Олимпиясилар ҳам бош жамоамиз ҳам "ўлим” гуруҳидан жой олди. Бу ҳам жаноб Абрамовга юборилган бир синовдир.

    Мақолмиз сўнггида яна бир бор терма жамоамизнинг учинчи саралаш босқичидаги ўйнлар тақвимини эътиборингизга ҳавола этамиз. Хулоса чиқариш эса ўзингизга ҳавола.

    1-тур

    2 сентябрь. 2011 йил

    Япония – КХДР

    Сурия – ЎЗБЕКИСТОН

    2-тур

    6 сентябрь 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – Япония

    КХДР – Сурия

    3-тур

    11 октябрь. 2011 йил

    Япония – Сурия

    КХДР – ЎЗБЕКИСТОН

    4-тур

    11 ноябрь. 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – КХДР

    Сурия – Япония

    5-тур

    15 ноябрь. 2011 йил

    ЎЗБЕКИСТОН – Сурия

    КХДР – Япония

    6-тур

    29 февраль 2012 йил

    Япония – ЎЗБЕКИСТОН

    Сурия - КХДР

    Аброр Деҳқонов

     

     

    Просмотров: 641 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 1
    1 qodir  
    0
    saharlik va iftorlik duolari bilan hudodan surasak hammasi yahshi buladi.

    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz