Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 6 » Ёшлар лигаси: «Шўртан» – «Насаф» 0:4
11:11 Ёшлар лигаси: «Шўртан» – «Насаф» 0:4 |
"Шўртан” жамоасига қарши майдонга чиққан "Насаф"нинг ёш футболчилари иккинчи давранинг иккинчи учрашувини ҳам йирик ҳисобдаги ғалаба билан якунлашди.
Ғузорга сафар уюштирган Павел Матвийченко шогирдлари бу гал ҳам рақибларини аяб ўтиришмади ва биринчи бўлимнинг бириничи ярми ортда қолаётган бир пайтда ўйин тақдирини ҳал қилишди. 7-дақиқадаёқ Кенжа Тўраев 11–метрлик белгидан ҳисобни очган бўлса, сўнгги пайтларда анча ишончли ўйин намойиш этаётган Азамат Алланиёзов олти дақиқа ичида "дубл”ни расмийлаштирди. Бўлим тугашига етти дақиқа қолганида Кенжа Тўраев ҳам ўз ҳисобига навбатдаги голни ёзиб қўйди ва ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди-0:4.
"Шўртан" "Насаф" - 0:4 Голлар: Кенжа Тўраев, (7- пен, 37), Азамат Алланиёзов (13 18).
Манба: www.fcnasaf.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 474 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|