Вторник, 07.05.2024, 03:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » Каха Каладзе: Ҳозирги ҳолатимдан мамнунман
    20:52
    Каха Каладзе: Ҳозирги ҳолатимдан мамнунман



    Каха Каладзе «Милан»жамоасидаги муваффақиятсиз кечган онларинидан кейин, ўзини «Женоа» сафида кўрсатишга ҳаракат қилиб келмоқда. Ушбу клуб таркибида футболчи ўзининг аввалгидек ишончли ўйинларини қилганини ва янги бошланажак мавсумда ҳам мухлисларнинг эътиборини қозона олишини ОАВ ходимлари билан бўлиб ўтган суҳбат асносида таъкидлаб ўтди.

    - Каха, сиз «Женоа» сафида бир мавсум ўйнадингиз. Якунга етган мавсумда клубда ишончли тарзда ўйнай олганингизни айтиш керак. Жамоага мослашиб кета олдингизми?
    - «Женоа» сафида ўтганимдан хурсандман. Айнан шу жамоага ўтганимдан кейин, ҳаётим ва яшаш тарзимда бурилиш қила олдим. «Милан»дан кетиб, бу ерга келганимда ҳаётимнинг энг оғир кунларини бошдан кечираётган эдим. Бироқ, «россонери»лар сафида ўтказган онларимни ёздга олиб айадиган бўлсам, мен доимо «Милан»да миннатдорман. Ҳуллас, мен Женоага ўтиб, адашмадим. Аввалгидек ўйнай олишимга ишончим ортди.

    - Миланни тарк этаётганингизда сизга бошқа клублардан ҳам таклифлар бўлдими?
    - Бўлди. "Ювентус"дан менга таклиф чиқди. Бироқ, мен «Женоа»ни афзал билдим. Бунга сабаблар келтириб ўтишим мумкин. Туринга бормаганимнинг боиси, у ердаги рақобатдан қўрқаним эмас. Кўпроқ. Майдонга тушиб, жамоага ёрдам бергим келгани учун ҳам ўйлаб ўтирмасдан шу клубни танладим.

    - Умуман олганда, "Женоа" клуби борасида қандай фикрдасиз?
    - Албатта ижобий. Йилдан йилга бу клубда ўсиш кузатилмоқда. Италия чемпионатида ҳам совриндорлар қаторида юришга ҳаракат қилмоқда. Ўзимиз ўйин ўтказадиган майдонимиз ҳам Апенин оролида энг кўркам ўйингоҳлардан бири бўлади. Бизда барча имкониятлар борлигидан мамнунман.

    - Жамоангиз кўплаб миллат вакилларидан ташкил топган. Бу ҳаётингизни янада мураккаблаштириб юбормайдими?
    - Йўқ, аксинча. Жамоамизда ажойиб йигитлар тўп суради. Уларнинг кўзларида ғалабага бўлган ишонч туйғуси барқ уради. Улар билан тил топишиб кетиш борасида муаммолар юзага келмайди менимча.

    - Сўнгги йилларда А Серияга ташриф буюраётган янги ўйинчиларнинг ярим фоизи чет эллик футболчилар ҳисобланади. Бу миллий терма жамоаларга зиён келтиради, деб хисобламайсизми?
    - Албатта, Италияда ёшларга ишонишмайди. Ўйин амалиёти юқори бўлган футболчилар кўп хатоликларга йўл қўйишади. Аммо ўша ёшларни тажрибасини янада ўстиришни ўйласангиз, узоқ вақт уни жисмоний холатини ва машғулотларда қатнашишига кўз қулоқ бўлиш керак деб ўйлайман.

    - "Интер" жамоасининг янги бош мураббийи Гасперини борасида нима дея оласиз? У сизга ҳам мураббийлик қилганди ...
    - У билан мен кўп машғулот олиб бормаганман. Атиги уч ойгина холос. Ўйлашимча, Гасперини «Интер»ни янада кучайтириб юборади. Боиси, у машғулотлар пайтида тартиб интизомга қаттиқ эътибор қаратади. Футболчиларни бирзум бўш туришига қараб турмайди.


    Хориж матбуоти асосида
    Иззатбек тайёрлади

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Интервью | Просмотров: 605 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz