"Милан” вице-президенти Адриано Галлианининг маълум қилишича, жамоа
ҳужумчиси Антонио Кассано ёзги трансферлар чоғида клубни тарк этмайди.
"Кассанони сотиб олиш борасида бизга ҳеч қандай таклифлар тушмади. Бундан ташқари, ўзимиз ҳам уни қўйиб юборишни
истамаймиз. Шундай экан, сизларни ишонтириб айтаманки, у "Милан”да қолади” – деди
Галлиани.
|