Понедельник, 06.05.2024, 14:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 15 » КЕЛАЖАКДАН САДО ЁКИ ЎЗБЕКИСТОН ЖЧ-2054 МЕЗБОНИ
    07:47
    КЕЛАЖАКДАН САДО ЁКИ ЎЗБЕКИСТОН ЖЧ-2054 МЕЗБОНИ


    (Фантастика)

    Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинидан олдин Қўзибой дўстлари билан булажак учрашувни муҳокама қиларди. Шунда йигитлардан бири Ўзбекистон терма жамоаси булажак баҳсда имконияти бой беришини тахмин қилди. Бундан Қўзибойнинг андак жаҳли чиқди. Аммо кўнглига бироз ғулғула тушди. Бошқа бир билағон йигит эса терма жамоа қачон Жаҳон чемпионатига чиқишини башорат қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистон терма жамоасида ампутантлар термасининг "Аватар”лари яратилса, бош жамоамиз мундиалга чиқиши мумкин экан. Қўзибойнинг фикру-хаёли бошланиш арафасида турган ўйинда бўлгани боис, йигитларнинг гаплари миясига кирмасди.

    Ниҳоят, учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолганида Қўзибой дўстлари билан хайрлашди. Гарчи, улар биргалашиб ўйинни томоша қилишни таклиф этишган бўлса-да, Қўзибой бунга кунмади. Эҳтимол, яна терма жамоа ютқазиб қўйиб , дўстлари орасида изза бўлишдан чучигандир. Балки бунинг бошқа бирор сабаби бордир, билмадик.

    Хуллас, бош ҳакамнинг ўйин бошланганлиги ҳақидаги ҳўштаги чалиниши билан Қўзибой "ширин ўйқу”га кетиб қолди. Фикру-хаёли фақат футболда бўлгани боис, тушига ҳам Ўзбекистон терма жамоаси кирди.

    Унинг бу сафарги туши фантастикани ўзгинаси эди. Аниқроғи, тушида Қўзибой келажакга аниқроғи, 2050 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига сайр қилди. Бу пайтга бориб ривожланиш жуда юқори нуқтасига чиққан эди. Энди жамоалар футболчиларни бошқа сайёралардан  олиб келишарди. Япония ва Кореяда бир нечта Марслик ўйинчилар тўп сурарди. Уларнинг тажрибаси эса ёш японларга фойда берарди. Худди, бразилияликлар олган сабоқлар каби. Араб мамлакатлари эса асосан Плутон сайёрасига мурожаат этишарди.

    2050 йилги Жаҳон чемпионати саралашига 2048 йилда старт берилиб, Ўзбекистон терма жамоаси ҳам курашга киришганди. Бу пайтга бориб ҳамюртларимиз икки марта Жаҳон чемпионатида иштирок этишга улгуришгани сабабли, қитъада бош жамоамизнинг обрўси анча ошганди. Бундан ташқари терма жамоамизда бирорта ўзга сайёрлаликлар тўп сурмасди. Айтиш жоизки, бу борада Ўзбекистон Осиёда ягона эди. Бу пайтга келиб Қатар терма жамоасининг деярли барча вакили Плутон сайёрасидан келганлар эди.  Фақат дарвозабон қатарлик эди. Негаки, Плутон сайёрасида яхши дарвозабонлар йўқ экан. Қатарда эса маҳоратли посбонлар талайгина топиларди. Японлар ва корейслар сафида асосан марсликлар тўп тепишарди. Японияда улар сони бешта бўлса, кореяликлар таркибида етти нафар ўзга сайёралик бор эди.

    Терма жамоамиз саралашнинг биринчи босқичида Гонгконг, Таиланд ва Қувайт терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олганди. Саралашнинг биринчи ўйинини ҳамюртларимиз Тошкентда Таиландга қарши ўтказишди. Стадионга йиғилган минглаб мухлислар жамоалар таркиби эълон қилинганида, бир сапчиб тушди. Негаки, бу пайтга келиб терма жамоамиз сафида янги футболчилар бор эди. Аниқроғи, Ўзбекистон терма жамоаси саралашда "Аватар” (бошқа бир футболчининг нусхаси, аниқроғи, клони) футболчилар хизматидан фойдаланишга ФИФАдан рухсат олганди. Фақат кимнинг "Аватар”идан фойдаланиш номаълумлиги сабаб,бу хабарлар ошкор этилмаганди. Ниҳоят, узоқ муҳокамадан сўнг, "Аватар”ларга 2008 ва 2010 йилда Жаҳон чемпиони бўлган Ўзбекистон ампултантлар терма жамоасининг учта вакилининг "мия”си жойлаштирилди. Уларнинг маҳорати эса терма жамоанинг кучига яна куч қўшиши шубҳасиз эди. Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир ютуқ томони шунда эдики, бу ерда бирорта ҳам "бегона” йўқ эди. Ҳаммаси маҳалий кишилар эди. Ҳатто бош мураббий ҳам ўзимиздан эди. Осиёнинг аксарият терма жамоаларида эса ўзгасайёралик мутахассислар фаолият юритишарди. Унинг исмини Қўзибой эслаб қололмади.

    Учрашув бошланиши билан терма жамоамиз гол киритди. Рақиблар сафида бир нечта ўзга сайёраликлар борлигига қарамай, бизникилар уларга "нон” беришмасди. Аксинча тинимсиз ҳужумлар натижасида биринчи бўлимнинг ўзидаёқ вакилларимиз 5:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди.

    Иккинчи бўлимда бош мураббий секин-аста етакчиларга дам бера бошлади. Аммо бу ҳам ўйиннинг боришига таъсир ўтказа олмади. Аниқроғи, учрашув 10:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан интиҳо топди. Голларнинг саккизтасига айнан "Аватар”лар муаллифлик қилишди. Айтиш жизки, термамизнинг танланган тактикаси ва кутилмаган янги футболчилари рақибларни эсанкиратиб қўйганди.

    Эртаси куни Осиёда ҳамма бизнинг вакилларимиз, аниқроғи, янги футболчиларимиз ҳақида гапира бошлашди. Бу ҳақиқий кашфиёт эди. Энди ўша японлар ҳам биздан ҳайиқа бошлашди. Терма жамоа эса ўз мақсади йўлида қадам ташлашни давом эттирарди. Биринчи саралаш учрашувини терма жамоамиз 18 очко билан биринчи ўринда якунлади.

    Иккинчи саралаш босқичида эса жиддий рақиблар кутиб турарди. Булар: Япония, Хитой, Эрон ва Қатар. Рақибларимиз ўйинлар бошланишидан олдин ФИФАга арз қилиб, ўзбекистонликлар "Аватар”сиз ўйнашни талаб этишди. Ҳар ерда адолатни кўзлайдиган Ҳалқаро футбол асосицициясидан эса қуйидагича хат келди.

    "Биз сизларнинг талабларингизни қондирамиз. Лекин бунинг учун сизлар ҳам ўзга сайёраликлардан воз кечишларингга тўғри келади. Жавобларингизни уч кундан кейин кутамиз”.

    Бу хабарни эшитган рақибларимизнинг хавсаласи пир бўлди. Ахир бундай бўладиган бўлса, Қатар термасидан асар ҳам қолмасди-ку. Япония эса ўша бешта марсликни деб европада тўп сураётган айрим футболчиларидан воз кечганди.  Хуллас, шундай тортишувлар билан иккинчи саралаш босқичи ҳам бошланиб кетди. Худди биринчиси каби бу сафар ҳам саралашни вакилларимиз Тошкентда Японияга қарши ўйин билан бошлашди. Ўйин 90 дақиқа тенг курашлар остида кечди. Негаки, японлар 10 киши бўлиб ҳимояланишгани боис, уларнинг дарвозасига яқинлашишнинг  иложи йўқ эди. Боз устига, бизда узоқ масофадан тўп тепадиган ўйинчилар танқис эди. Аммо барибир ғалаба қозониш насиб этди, вакилларимизга. 94 дақиқада терма жамоамиз ҳисобни очди. Голни яна "Аватар”ларнинг бири киритди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида японияликлар устози айнан шундай бўлишидан чўчигани тан олди.

    Саралашнинг қолган ўйинда фақат битта Япониядан Токиода мағлубиятга учраган терма жамоамиз 19 очко билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб Жаҳон чемпионтига йўл олди. Бу пайтда ФИФА ЖЧ мезбонини аниқлашда антиқа йўл танлаганди. Аниқроғи, ким Жаҳон Кубогини қўлга киритса, кейинги мундиал ўша юрт майдонида бўлиб ўтарди. 2046 йилда Бразилия яна жаҳон чемпион бўлгач, худди бир аср олдингидек, ЖЧ мезбонига айланганди. (Маълумки, 1950 йилги мундиал ҳам Бразилияда бўлиб ўтган. муаллиф) Энг қувонарлиси бу галги мундиалда терма жамоамиз ҳам иштирок этарди. Янаям, қувонарлиси, Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон биринчилигига терма жамоамиз "Сариқ қитъа”нинг биринчи рақамли жамоаси сифатида йўл олганди. Қўзибой ҳам баъзи бир фан-клуб аъзолари  каби Бразилияга йўл оладиган бўлди. Терма  жамоа ўйинларини бевосита стадионда кўриш бошқача бўларкан. Айниқса, бу жаҳон чемпионати бўлса.

    Ўша йилги Жаҳон чемпионати том маъонада Ўзбекистон термасига бағишланди. Айниқса, "Аватар”ларимиз ўйиндан-ўйинга "қутириб” боришарди. Уларнинг бир-биридан чиройли голлари терма жамоамизни ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаши учун замин яратди.

    Бундан олдинги мундиалларда Ўзбекистон гуруҳдан чиқа олмаган эди. Бу сафар эса 7 очко жамғарилди ва кейинги босқич эшиклари очилди. Нимчорак финалда терма жамоамизга кучли термалардан бири Камерун рўбарў келди. Ҳамон Роже Милла афсонасини эслаб юрган юрт вакиллари ҳам терма жамоамиз олдида ожиз қолди-2:3. Ниҳоят,биз чорак финалдамиз. Шу чоғда Қўзибойнинг майдонга югуриб тушгиси келар. Ҳалиги устидан кулиб юрган дўстларини калака қилишни истарди. Аммо…

    Чорак финал- Ўзбекистон- Англия. Ҳамон футбол ватани бўлишга даъвогарлик қилаётган юрт вакиллари ҳам кейинги мундиални ўз майдонларига олиб кетишни исташарди. Шунинг учун Бразилиядаги Жаҳон Кубогига инглизлар энг кучли таркибни олиб келишганди. Аммо рақибни менсимасликми ёки бошқа сабабми, инглизлар терма жамоамиз олдида ожиз қолди - 2:4. Шу куни терма жамоамиз ўзининг энг зўр ўйинини намойиш этди. Айниқса, дарвозабонимиз маҳорати таҳсинга лойиқ. 

    Ярим финал. Бу галги рақиб анча жиддий. Боз устига мезбон Бразилия. Бироқ омад келса ҳаммаси бекор экан. 90-дақиқа тенг курашлар кечган ўйиннинг сўнггида яна терма жамоамиз ғалабани илиб келди. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати финалида. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Қўзибой ва бошқа бир қатор фан- клуб аъзоларининг қувончи чексиз. Улар бежизга Пеле ўлғайган заминга келишмаганларидан бошлари осмонга етарди. Айниқса, Қўзибой қувончдан йиғлаб юборди. Шу кунларни у қанчалар кутганини сўз билан ифодалаш мушкул.

    Финал. ЖЧ-2050нинг ҳал қилувчи ўйинида Ўзбекистон ва Аргентина тўқнаш келди. Марадона юртдошлари ҳам ўз қитъаларидаги мундиални ютишни жуда исташарди. Бунинг устига Бразилияга энг сара футболчилар ташриф буюрганди. Бироқ финал оқшомида омад маликаси яна Ўзбекистонга кулиб боқди. Ўйиннинг 90 дақиқасида ҳисоб 1:1 бўлиб турганди. Бироқ ўзбекистонлик "Аватар” ярим ҳимоячининг узоқ масофадан тепган тўпи кутилмаганда дарвоза тўридан жой олди. Ўзбекистон яна қўшимча вақтда ғалабани илиб кетди. Бу ғалаба эса ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИНИ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИГА АЙЛАНТИРДИ. Бундан ташқари, ЖЧ-2054 энди бизнинг мамлакатда бўлиб ўтадиган бўлди. Умрида иккинчи бор Жаҳон чемпионатини ўз кўзи билан куриш имкониятига эга бўлганидан Қўзибой беҳад қувонди. Бироқ, бу хурсандчилик узоққа чўзилмади...

    Қўзибой ўйғониб кетди-ю, атрофга назар солди. Бу пайтга келиб, телевизорда Ўзбекистон-БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг сўннги дақиқалари бўлиб ўтаётганди. Қўзибой шошиб вақтга қаради 89-дақиқа. Аммо ҳисоб қандайлигини анчагача билолмади. Боиси, ўйинни шарҳлаётган журналист ҳисобни айтишга шошилмасди. Шунда Қўзибой ўйлади. Ҳойнаҳой термамиз ютқазаётган бўлса керак, акс ҳолда тилидан бол таниб ҳисобни айтарди, шарҳловчи. Шу пайт, худди, Қўзибойнинг фикрини ўқигандек, телевизорда 0:0 ҳисоби акс эттирилган титр намоён бўлди. Ўйиннинг охирги дақиқалари ўтиб борар экан. Қўзибой худди тушидаги каби, терма жамоамиздан муъжизакор гол кута бошлади. Шу пайт Жепаровнинг зарбаси дарвоза тўсини тегиб қайтди. Футболчи билан бирга бошини чангаллаб қолган Қўзибой ўзига келиб улгурмай, амирликлар қарши ҳужумни самарали якунлашди. Учрашуда ҳисоб очилди. Қўзибой худди терма жамоамиз ўйинчилари каби гол бўлганидан ҳайратда эди. Бироқ терма жамоамиз яна сўнгги дақиқада мағлубиятга учраганди.

    Эндигина 12 ёшни қаршилаган Қўзибой навбатдаги мағлубиятдан азият чекар экан. Албатта, тушида кўрганлари ижобат бўлишидан умидвор бўлди. Майли, уни тенгдошлари камситаверсин, лекин у барибир терма жамоамизнинг Жаҳон чемпиони бўлишига ишонади. Ҳеч бўлмаса терма жамоамиз мундиалга йўл олишига умид қилади.

    Иншоолоҳ бизларни шу кунларга етказсин. Ҳеч бўлмаса терма жамоамизни Жаҳон чемпионатида куриш насиб этсин. Мана шундай қувончли кунларни кутиб қоламиз деб.

    2010  йил

    Аброр Деҳқонов 

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 571 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz