Понедельник, 06.05.2024, 17:33
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 10 » Хосе Мария Мендес футзал термасини бошқаради
    13:18
    Хосе Мария Мендес футзал термасини бошқаради


    Испаниялик 37 ёшли Хосе Мария Пазос Мендес футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланди. Мини-футбол ассоциацияси мутасаддиларининг берган маълумотига кўра, мураббий 15 август куни меҳнат шартномасига имзо чекади.

    Куни кеча испаниялик мутахассис Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов билан учрашди.

    "Ўзбекистон футбол Федерациясидан таклиф олганимдан хурсандман, - дейди испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендес. – Ўзбекистонда футбол ривожланаётгани ҳақида нафақат гапиришяпти, балки ўз кўзимиз билан ҳам кўриб турибмиз. Бу ерда ҳукуматнинг футболга бўлган муносабати ҳақида жуда кўп эшитдим ва амалга оширилаётган ишларни ҳам кўрдим. Мен айнан шундай муҳитда ишлашни ёқтираман. Қолаверса, ёш бўлганлигим учун ҳам сақсадларим юқори. Аммо фақат мақсадларнинг ўзи билангина муваффақиятга эришиб бўлмайди. Бунинг учун аниқ режа ва чора-тадбирлар бўлиши керак”.

    Хосе Мариа Мендез шунингдек, фаолияти давомида ишни ўзи истаганча ривожлантириш ниятида экнлигини айтиб ўтар экан, терма жамоа маҳоратини Малайзия, Хитой тайпейи каби кучсиз жамоаларга қарши ўртоқлик учрашувлари билан эмас, Эрон, Украина, Россия ва шунга ўхшаш кучли жамоалар билан назорат ўйинларини ўтказиш орқали ошириш мумкинлигини эслатиб ўтди.

    Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Мираброр Усмонов Хосе Мариа Мендез олдига Осиё кубогида муваффақият қозониб, Жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини қўйди.

    "Сиз омадли инсонсиз, чунки футзални севадиган инсонлар билан ишлайсиз”, - деди Усмонов бош мураббий билан бирга ташриф буюрган Ўзбекистон футзал Уюшмаси делегацияси вакилларини кўрсатиб.

    "Ўзбекистон терма жамоаси олдида жиддий вазифа турибди. Бунинг учун аниқ режа асосида ишлашингиз керак бўлади. Жаҳон чемпионатига чиқиш осон бўлмайди. Шу сабабли тайёргарлик режаларига Европадаги йиғинларни ҳам киритиш керак. Сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Зеро, Осиёда ўтган даврга қараганда кучли жамоалар кўпайиб, футзал даражаси янада кўтарилди. Ўзбекистоннинг ҳам муваффақиятга эришиши осон бўлмайди, аммо бу машаққатли вазифани сиз уддалайсиз деган умиддамиз”, -дейди федерация президенти.

    Таъкидлаш лозимки, Хосе Мариа Пазос Мендес сўнгги 4 йил мобайнида Таиланд ва Вьетнам терма жамоаларида фаолият олиб борган. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатига у Вьетнам терма жамоаси билан ташриф буюрганди.



    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 572 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz