Европа Чемпионати бошланишига бир йилдан кам муддат қолаётган бир
паллада мезбон давлат Украинада мусобақа тайёргарлик жиддий тус олган. Украина
пойтахти Киевга кириб келиш ҳудудига олтин дарвоза ўрнатилди. Бу ҳақда
Евро-2012 расмий сайтиининг ахборот маркази "Украина-2012" шаҳар маъмурияти маълумотларига таяниб хабар
бермоқда.
Оригинал ёдгорлик саналган ушбу олтин дарвоза эндиликда шаҳарнинг
футбол рамзи сифатида тарихдан жой олади. У Киевга киравериш ҳудудида
жойлашган.
Ишчилар лойиҳасига кўра, тўр ўрнатилмаган ушбу дарвозанинг юқори қисмига ЕВРО-2012
рамзи туширилган тўп жойлаштирилган. Ушбу конструкциянинг баландлиги 6 метрни,
узунлиги эса 15 метрни ташкил қилган. Ёдгорлик Харков майдонида, уч йўналишдан
иборат транспорт ҳаракатли йўлда жойлашган.
|