Понедельник, 06.05.2024, 14:36
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 5 » Ким айбдор?
    11:31
    Ким айбдор?


    Сўнгги кунларда қаламкашлар учун терма жамоа атрофидаги гаплар асосий мавзуга айланди. Ўтган ҳафтада бош жамоамиз ЖЧ-2014 саралаш босқичидаги рақибларини билиб олди. Бу ҳам ҳамкасбларимиз орасида кенг муҳокама қилинди. Кейин эса бош жамоамизнинг 10 август куни Руминияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиши ҳақидаги хабар оммага маълум қилинди. Бироқ, янги иш ҳафтасини нохўш хабар билан қарши олдим.

     

    Руминия билан ўйин бўлмайди       

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 август куни Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказмайди. Бу ҳақда ЎФФ терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов маълум қилди.

    Дарҳақиқат, Руминия терма жамоаси билан ўйин ўтказиш борасида сўнгги икки ҳафта мобайнида музокаралар олиб борилди. Ушбу учрашув ташкилотчиси ҳисобланган ФИФА агенти Руминия Футбол федерацияси билан боғланиб, улар ўйинни Австрия пойтахти Вена шаҳрида ўтказиш таклифи билан чиқишди. Аммо Ўзбекистон Футбол федерацияси мутасаддилари 10 август куни фақат Тошкентда ўйнаш мақсадида эканликларинини билдиришди. Меҳмонлардан расмий жавоб хатининг келишига кўп вақт кетди.

     "Руминия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш юзасидан музокаралар олиб бордик. Улар ўйинни Венада, биз эса Тошкентда ўтказиш таклифи билан чиқдик. Шу тариқа, якуний хулосага келиш бироз чўзилиб кетди. Охир-оқибат эса бир тўхтамга кела олмадик ва ўйин амалга ошмайдиган бўлди. Энди Сурия терма жамоаси билан учрашувгача ўртоқлик учрашуви ўтказилмайди”, - деди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов.

    Қизиқ, нега бундай ҳолат фақат бизнинг терма жамоамиз билан содир бўляпти. Шу кунга қадар бошқа терма жамоаларнинг ўртоқлик учрашувини бекор қилганини эшитмаганман. Бизнинг терма жамоа эса…

    Бунга ким айбдор, ЎФФми, терма жамоалар марказими, ёки бош мураббий, очиғи буни билмадик. Нима бўлган тақдирда ҳам энди терма жамоамиз фақат 2 сентябрь куни  майдонга тушади. Яхшияки, Сурияга қарши кечадиган баҳс расмий ўйин саналади. Акс ҳолда..

    Аброр Деҳқонов

     

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 468 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz