Вторник, 07.05.2024, 02:13
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 20 » Ким қанча даромад қилди?
    10:53
    Ким қанча даромад қилди?


    УЕФА ташкилоти ўтган йилги Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида иштирок этган жамоаларнинг мукофот ва телетрансляциядан олган даромадларини омма аҳлига маълум қилди.

    Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қатнашган 32 жамоаларга жами – 754,1 млн. евро тақсимлаб берилди. Бу сумманинг 341,1 миллионни УЕФА телетрансляциядан тушган фойдадан ажратган бўлса, қолган 413 млн. евро клубларга мукофот сифатида берилди.

    Ўтган мавсум якунларига кўра, энг кўп даромад қилган жамоалар – "Барселона” ва "Манчестер Юнайтед” дир. Лига ғолиби "Барса” 51, 025 млн. евро ишлаб топган бўлса, финалда мағлуб бўлган «қизил иблислар” мавсум якунига кўра, 53,197 млн. евро даромад қилишган. Бу ерда ҳақли савол туғилади, нима учун инглизларнинг кўрсаткичи юқори? Гап шундаки, сэр Алекс Фергюсон жамоасининг телетрансяциядан олган улуши 25,9 миллион еврони ташкил этади. "Барселона”нинг бу борадаги натижаси 20,3 млн. еврога тўғри келди.

    УЕФА шунингдек, учинчи ва тўртинчи саралаш босқичларидан ўта олмаган жамоаларни ҳам мукофотсиз қолдирмади. Гуруҳ босқичидан маҳрум бўлган 20 та жамоага жами 13,3 млн. евро тақсимлаб берилди. Бунинг натижасида ҳар бир жамоага 2,1 млн. евро миқдорида пул ажратилди.

    Қўшимча 69,9 млн. еврони УЕФА Чемпионлар лигасида қатнаша олмаган федерация ва лигаларга берилди. Бу пуллар ёш футболчиларни тарбиялаш учун сарфланиши лозим.  

    УЕФА расмий сайтида хабар беришича, энг кўп даромад қилганлар қаторида қуйидаги жамоалар ҳам бор: «Челси» (44,5 миллион евро), «Шальке» (39,7 миллион), «Реал Мадрид» (39,3 миллион), «Интер» (38 миллион), «Бавария» (32,5 миллион) ва «Тоттенхэм» (31,1 миллион).

    Бундан ташқари, мавсум якунларига доир маълумотлар орасида Европа лигасидаги даромадларнинг тақсимоти ҳам маълум қилинди.

    Унга кўра, қитъадаги иккинчи даражали мусобақа иштирокчилар - жами 150,3 млн. евро миқдоридаги суммани бўлишиб олишган.

    Туринрда ғалаба қозонган Португалиянинг "Порту” жамоаси ўз ғазнасини 7,8 млн. еврога бойитиб олган.  Финалда ҳамюртларига ютқазиб қўйган "Брага”нинг даромади эса 16 млн. еврони ташкил этмоқда. Гап шундаки, "Брага” Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этгани учун ҳар икки мусобақадан ҳам пул олган.

    Бундан ташқари, Испаниянинг "Вильярреал” (9 млн. евро) ва Туркиянинг "Бешиктош” (8,5 млн. евро) клубларига ҳам шундай таърифни ишлатиш мумкин.

    Россия жамоалари орасида энг кўп пул ишлаб топган клуб -  "Спартак» (15,9 млн евро)дир. Москваликларнинг дармодалари қуйидагича тақсимлади: Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирок учун (9,6 миллион), ЧЛ телетрансляциясидан олган улуши (4,1 миллион), Европа лигасида плей- оффида қатнашгани учун (0,9 миллион) ЕЛ телетрансляциясидан олган улуши (1,2 миллион).

    Қозоннинг «Рубин” жамоаси ҳам ўз ғазнасини 14 млн. еврога бойитди. Бердиев жамоасининг даромадлари қуйидагича кўриниш олди: Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги иштирок учун (9,2 миллион), ЧЛ телетрансляциясидан олган улуши (4,5 миллион), Европа лигасида плей- оффида қатнашгани учун (0,2 миллион) ЕЛ телетрансляциясидан олган улуши (0,1миллион).

    Санкт Петербургнинг "Зенит” жамоаси Еврора лигасидаги иштироки учун 4,1 миллион евро миқдорида даромад қилди.

    Москванинг ЦСКА жамоаси  ўтган мавсумда 3,5 миллион евро миқдорида даромад қилган.

    А. Толибжон тайёрлади

    Категория: Европа | Просмотров: 523 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz