2 август куни пойтахтдаги "Чиғатой” терма жамоалар тайёрлаш марказида "В” сертификати дастури бўйича ОФКнинг навбатдаги халқаро мураббийлик курсларига старт берилди. 24 нафар мураббий таҳсил оладиган ўқув-курслари икки қисмга бўлинган ҳолда олиб борилади. Дастлаб, 2-7 август сўнгра, 15-28 август кунлари бўлиб ўтади.
"В” сертификати дастури бўйича ОФКнинг навбатдаги халқаро мураббийлик курсларида таҳсил олаётган мураббийлар рўйхати: Бахтиёр Ашурматов, Руслан Ахмедов, Одилжон Аҳмедов, Рифат Акрамҳўжаев, Дмитрий Ан, Жамшид Ботиров, Камол Жўнашев, Даврон Файзиев, Вохид Холбоев, Анвар Қосимов, Фурқат Хайруллаев, Владимир Коваленко, Анатолий Курлаев, Искандар Маҳмудов, Рахматилла Муҳаммадрахимов, Нозимжон Муллахонов, Илҳом Мўминжонов, Спартак Муртазоев, Абдулла Раҳмонов, Анвар Содиқов, Баходир Шоймардонов, Фазлиддин Шоимқулов, Александр Стромилов, Элвира Ғуломова.
Эслатиб ўтамиз, ушбу курсларга Рустам Акрамов йўриқчи ҳамда Шавкат Имомов мувофиқлаштирувчи этиб тайинланган.
|