Испания Ла-лигаси ва Сегунда баҳслари ўз муддатида бошланмайдиган
бўлди. Бундай қарорга келинишига Испания Профессионал Лигаси ва Испания
футболчилар ассоциациясининг навбатдаги келишмовчилиги сабаб бўлди. Бу ҳақда
Испаниянинг "Марка" нашри хабар тарқатмоқда.
Қайд этиб ўтиш жоиз, олдинроқ Испания футболчилар ассоциацияси агар
иккала томон ўзаро жамоавий битимга келмаса иш ташлаш эълон қилиб биринчи ва
иккинчитур учрашувларида майдонга чиқмаслиги борасида гапириб ўтишганди.
Набватдаги бўлиб ўтган йиғилиш пайтида икки томон ўртасида можаро юзага
келган ва уларнинг тортишуви натижасида биринчи тур учрашувлари номаълум
муддатга қолдириладиган бўлди.
Олинган сўнгги маълумотларга қараганда, биринчи тур учрашувларининг
бошланиш муддати маълум бўлди. Унга кўра, учрашувларнинг бошланиш муддати 27 ва
28 декабр кунларига белгиланди. Агар вазият шу тариқа давом этса иккинчи
турнинг ҳам ўз вақтида ўтиши сўроқ остида қолмоқда.
|