"Фенербахче" ўз ҳимоячиси трансферини тасдиқлади.
Кеча турк ОАВларида "Ювентус"га жуда керак бўлган Диего Лугано ПСЖга ўтаётгани ҳақида хабар тарқатишганди. Энди эса улар бу хабарни расман тасдиқлашмоқда.
"Уругвайлик ҳимоячимиз Диего Лугано кетмоқда", - дея ёзилди турк клуби расмий сайтида.
Истамбулликлар футболчига келажак ишларида омад тилашди.
Трансфер тафсилотлари ҳало ошкор этилмаяпти. Лугано 4 миллион евро атрофида нархланган. Диегонинг ўзи эса Парижда йилига 3,5 миллион евро маош олади.
Манба: www.isport.ua