Испаниянинг "Малага" клуби "Манчестер Юнайтед"
клуби ҳужумчиси Димитар Бербатовни сотиб олмоқчи.
Сaughtoffside.com нашри тарқатган маълумотларга кўра,
"Юнайтед" болгариялик ҳужумчи учун 25 миллион евро сўрамоқда. Агар
испанлар бунга рози бўлишса, манчестерликлар ҳам асосий таркибдаги ўрнини
аллақачон бой бериб қўйган ҳужумчисини ортиқча мулозаматларсиз қўйиб юбориши
аниқ.
Олинган маълумотларга қараганда, «Малага» «Шальке» ҳужумчиси Раулга ҳам
қизиқиб қолган. Футболчининг ўзи жамоани ўзгартиришга қарши эмас, деб хабар
бермоқда Bild нашри.
Манбада келтирилишича, ушбу трансферни амалга ошишида асосий рольни
«Малага» спорт директори Фернандо Йерро ўйнаши мумкин. Рауль ўз вақтида Йерро
билан «Реал»да бирга тўп сурган.
|