Вторник, 07.05.2024, 00:56
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 5 » Марат Кабаев "Пахтакор"га қайтди
    10:26
    Марат Кабаев "Пахтакор"га қайтди

    Ўз вақтида футболчи сифатида "Пахтакор" жамоамсида фаолият олиб борган Марат Кабаев яна "Пахтакор" жамоаси тизимида ишлайди. У селекция мураббийи сифатида иш бошлади.
    - "Пахтакор"га қайтиш яна ёқимли ва мени жамоага чақиришганидан хурсандман. Селекция мураббийи бўлиб ишлашга розилик билдирдим. Энди яна футболчилар билан бирга ишлашимдан бахтиёрман. "Пахтакор" ҳамиша менинг қадрдон жамоам бўлиб келган.

    - Селекция бўйича мураббий сифатида ишлаш сиз учун ортга ташланган қадам эмасми?
    - Йўқ, чунки селекция мураббийи ва бош мураббий лавозимида ишлаш бир-бирига бевосита боғлиқ иш.

    - "Пахтакор"га бир неча йиллик танаффусдан сўнг қайтдингиз. Қандай ўзгаришларга кўзингиз тушди?
    - Клубда профессионал фаолият олиб борилаётгани дарҳол кўзга ташланди. Инфратузилмаси ҳам жуда яхши кўринишга келган. Ҳозирги йилларда жамоа фақат ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

    - Жамоа ҳақида нима дея оласиз?
    - Айни пайтда жамоада жуда кўп ёш ва бир неча тажрибали футболчилар бор. Ёшларга қаратилаётган эътиборни энг тўғри қарор деб ўйлайман.

    "Пахтакор" вице-президенти Самвел Бабаян эса бу ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
    - Таклифимизга ижобий жавоб бергани учун Кабаевга миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу мутахассис "Пахтакор" олиб бораётган сиёсатга тўлиқ мос тушади. Фаолияти мобайнида ёшлар билан ишлаб келгани унга ушбу ўз ишини бажаришда ёрдам бериши, шубҳасиз. Жамоамиз таркибида кўплаб ютуқларга эришган ушбу инсоннинг томирида "Пахтакор" қони оқади десак муболаға бўлмайди. Унинг асосий вазифаси академия ва ёшлар таркибига яхши футболчиларни жалб қилишдан иборат бўлади.


    манба : pakhtakor.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 576 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz