Олий лиганинг 17-туридан ўрин олган бугунги ўйинларнинг иккинчиси ҳам ниҳоясига етди. Унда Муборакнинг "Машъал” жамоаси "Бухоро”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 36-дақиқасида муборакликларнинг тажрибали ҳужумчиси Зафар Холмуродов жарима зарбасини аниқ бажариб, ўйиндаги ҳисобни очди. Биринчи бўлимда ҳисоб бошқа ўзгармади.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужумга ўтган мезбонлар яна бир тўп киритишди. Иккинчи даврада "Насаф”дан "Машъал”га келиб қўшилган Самандар Шодмонов 49-дақиқада орадаги фарқни 2тага етказди.
Қолган дақиқаларда ҳам иккала жамоа тўп киритиш учун бир қанча яхши вазиятларга эга бўлишди, лекин ўйинда ҳисоб бошқа ўзгармади. Ушбу ғалабадан сўнг "Машъал” мусобақа жадвалининг 6-поғонасига кўтарилиб олди.
ЎЗПФЛ – 2011, 17-тур "Машъал” – "Бухоро” – 2:0 (1:0) Голлар: Зафар Холмуродов (36), Самандар Шодмонов (49)
"Бухоро": 1. Александр Антипов, 3. Бобиржон Амонов, 5. Георги Квесиешвилли, 7. Сухроб Неъматов, 8. Роман Романчук (22. Илёс Хаиров, 64; 6. Евгений Кочнев, 77), 10. Алишер Саноев, 14. Артурас Фоменко, 17. Отабек Нарзуллаев, 18. Тадас Гражюнас, 19. Жасур Ҳасанов, 21. Артём Никитенко (9. Нодир Ражабов, 59).
"Машъал": 1. Санжар Қувватов, 2. Алик Хайдаров, 3. Дилявер Ваниев, 7. Мадиёр Мўминов, 8. Самандар Шодмонов, 9. Зафар Холмуродов (6. Ихтиёр Тошпўлатов, ), 14. Игор Петькович, 15. Габит Сапаргалиев (Жаҳонгир Абдумўминов, 33), 17. Шухрат Мухаммадиев, 20. Дарко Станожевич, 24. Ботир Қодирқулов (6. Мирзоҳид Ғофуров, 87).
Манба: www.Fk.uz
|