Понедельник, 06.05.2024, 21:35
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 22 » Миржалол Қосимов: Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлмади
    07:26
    Миржалол Қосимов: Ҳали чемпионлик масаласи ҳал бўлмади


    Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

    Миржалол Қосимов ("Бунёдкор" бош мураббийи):
    - Бу ўйинни кўпчилик футбол ишқибозлари интизорлик билан кутишганди. Бундай ўйинлар жамоалар учун оғир кечади. Руҳий тарафдан жамоамизда пасайиш бор эди. Қаршида 120 дақиқа ўйинда куч сарфлагандик. Йигитлар бугун қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Футболчиларни руҳан тайёрлашга ҳаракат қилдик. Бугунги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман. "Насаф" билан мағлубиятдан кейин руҳан тикланишимиз керак эди. Буни уддаладик.

    - Биринчи бўлим ва иккинчи бўлимнинг айрим вазиятларида жамоа "Пахтакор"га умумий тасвир жиҳатдан ютқазди. Бу сизнинг тактик кўрсатмангизми ёки жамоанинг ҳолати бунга мажбур қилдими?
    - Бир ҳафтада бундай савиядаги 3та ўйинни ўтказиш осон эмас. Биз иложи борича тўпни назоратда ушлаб туришни режалаштиргандик. Буни имкон қадар уддаладик ҳам. Бу ўйланган ва ишлаб чиқилган тактика эди. Бундай қилишга жамоадаги муаммолар сабаб бўлди десак ҳам бўлади. Боз устига, ўйин бошида Жоржевични йўқотдик. Жароҳат олган йигитлар эса ўйинга ҳали тўлиқ тайёр эмасди. Шунга қарамай, футболчилар ўз иродаларини намойиш қилиб, ҳақли равишда ғалаба қозондик.

    - Футболчиларнинг ўйинидан тўла тўкис қониқиш ҳосил қилдингизми?
    - Шундай ўйинларда жамоанинг кучли ва заиф томонлари кўринади. Хатосиз ўйин бўлмайди. Бу - футбол. Ўйиндан тўла қониқиш ҳосил қилмадим, аммо ҳисобдан қониқдим.

    - Жасур Ҳасановнинг иккинчи бўлимда майдонга тушиши олдиндан режалаштирилган "юриш"ми?
    - Ҳа, Қаршида катта куч йўқотганимиз туфайли, биринчи бўлимда Ҳасановга дам беришга қарор қилдим. Агар у ўйин бошида майдонга тушса, иккинчи бўлимда ўйинимизда пасайиш юз берарди.

    - Чемпионлик масаласи ҳал бўлди деб ўйлайсизми?
    - Ҳали бу ҳақда гапиришга эрта. Ҳали олдимизда 9 та тур ўйинлари бор. "Андижон", "Навбаҳор", "Металлург", "Шўртан", "Олмалиқ" жамоалари билан сафарда ўйинларимиз бор. Бу ўйинлар биз учун осон бўлмайди. Олдимизда терма жамоанинг ўйинлари бор ва бу биз учун фойдали бўлади. Бу танаффусдан фойдаланиб, футболчиларимизни тиклаб олишга улгурамиз.

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 492 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz