Понедельник, 06.05.2024, 16:37
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » Миржалол Қосимов: Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас
    13:55
    Миржалол Қосимов: Натижадан қониқдим, ўйиндан эмас



    Матбуот анжуманига иккинчи бўлиб майдон эгалари бош мураббийи Миржалол Қосимов кириб келди.

    - Ўйин ҳақида қисқа гапирадиган бўлсам, натижадан қониқдим аммо ўйиндан эмас, - деди Миржалол Қўшоқович.

    - Йирик ҳисобда ғалаба қозониш учун нима етишмади?
    - Консентрация ва рақиб! Кетма-кет ўйинлар ва "Насаф”га қарши охирги учрашувимизда шогирдларим кўп куч сарфлашганинин сезиб турибман. Ёзнинг иссиқ чилласида сўнгги бир ҳафтада учта ўйин ўтказдик. Ҳамма чарчаган. Энди кейинги учрашувимизгача маълум вақт бор. Шу оралиқда дам олишга фурсат бор.

    - Ёшларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
    - Шуҳратов кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Дилшод Жўраев ва Анвар Раҳимовлар ҳам мени қониқтирадиган ўйинни кўрсатишмади. Танаффус чоғида уларга айтдим: ёшлар футболи ортда қолди, энди катта футболга мослашадиган пайт келди. Ўйлайманки, улар етарли хулосаларни чиқариб олишади.

    - Азизбек Ҳайдаровнинг жамоадан кетганидан сўнг марказда бўшлиқлар кузатиляптими?
    - Ҳайдаровнинг ўрни билиниши табиий. У жамоанинг етакчиси эди. Шунингдек, бугун Жадигеров дисквалификация туфайли майдонга туша олмади. Шу боисдан ҳам марказдаги ўйинимиз у қадар қовушмади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 447 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz