Учрашувдан кейин
Хосеп Гвардиола ("Барселона”
бош мураббийи): - Бугунги ғалабадан кўнгил тоғдек кўтарилди. Биз
15та мусобақанинг 12 тасида бош совринни қўлга киритдик. Бу жуда юқори
кўрсатгик. Лекин бугунги ўйинда қийинчилик билан ғалаба қозондик. "Порту” ҳар
жабҳада бизга етарлича ташвиш туғдирди.
Месси яна бир бор нималарга қодир эканлигини кўрсатди. Гарчи у ёзда биз
билан кам шуғулланган бўлса ҳам. Лео бутун жамоани ўзи билан эргаштира олишга
қодир. Бу бизнинг катта ютуғимиздир. Барча мухлисларимизни ушбу ғалаба билан
табриклайман.
Витор Перейра ("Порту” бош
мураббийи): - Ўйлайманки, бугунги учрашув барчага манзур бўлди. Биз номдор рақиб
билан тенгма-тенг кура олдик. Афсуски, биз "Барселона”нинг хатоларидан унумли
фойдалана олмадик. Улар эса бизни аяб ўтиришмади.
Мен ҳар доим "Барса”нинг ўйинларидан завқ олиб келганман. Агар бу жамоа
ўйнаса телевизор қаршисидан кетиш амримаҳол. Ўйиндан олдин айтганимдек, биз
Монакога томошабин сифатида келмагандик ва буни майдонда исботлашга ҳаракат
қилдик. Кези келганда, Гвардиолани навбатдаги ғалаба билан табриклайман.
|