Понедельник, 06.05.2024, 16:06
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 7 » Мурод Отажонов: “Сўғдиёна”ни кучлилар сафида олиб қолишга кўзим етяпти
    13:52
    Мурод Отажонов: “Сўғдиёна”ни кучлилар сафида олиб қолишга кўзим етяпти





    "Бунёдкор” – "Сўғдиёна” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида журналистлар саволларига биринчи бўлиб меҳмонлар устози жавоб қайтарди.

    - Чиройли ўйин бўлди, деб ўйлайман. Учрашувни томоша қилган мухлислар "Бунёдкор”ни биринчи, бизни эса охирги поғонада бораётганимизга ишонгиси келмайди. Кўпчилик, "Бунёдкор” йирик ҳисобда ғалаба қозонади деб кутган бўлиши мумкин. Лекин янги шакллантираётган жамоам аъзолари ўзларини йўқотиб қўйишгани йўқ. Чемпион майдонида кичик ҳисобда мағлубиятга учрадик, - деди "Сўғдиёна” бош мураббийи Мурот Отажонов.

    - Жамоангиздаги янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?
    - Дарвозабонимиз ва 10-рақамда тўп сурган Эдуард Томашков молдавиялик. Улар ёмон таассурот қолдиришгани йўқ. Агар бу икки легионеримиз кучлироқ жамоада бўлишганида мухлисларга ярқ этиб ажралиб туришарди. Месси ҳам кучли ўйинчилар билан ўзини нималарга қодир эканлигини намойиш этмоқда. Аргентина терма жамоасида эса...

    - "Бунёдкор”дан ижарага олинган футболчилар ҳақида қандай фикрдасиз?
    - Ориф Мамажонов ўйиндан-ўйинга кучайиб бораётгани мени хурсанд қилмоқда. Сардор Қаҳҳоров ёшларимиз сафида ўзини кўрсатиб, секин-аста асосий таркибга кира бошлаяпти. Санжар Тўрақуловга эса озгина ўйин амалиёти етишмади. Ўйлайманки, тез орада Тўрақулов майдон марказидаги етакчиларимиздан бирига айланади. Баҳодир Пардаев мамлакатимизнинг исталган жамоасида бемалол ўйнаб кетадиган ҳужумчи. У "Сўғдиёна”га тез суръатда киришиб кета олди.

    - "Сўғдиёна”ни олий лигада олиб қолишингизга ишонасизми?
    - Яхши ният қилган ҳолда, жиззахликларга ёрдам бериш учун жамоани қабул қилганман. Худо хоҳласа юзимиз ёруғ бўлиб, "Сўғдиёна”ни кучлилар сафида олиб қоламиз. Бунга шахсан мени кўзим етади.
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 543 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz