Жума куни Каталониянинг "Барселона" клуби вице президенти
Хосеп Мария Бартомеу ва клуб директори Раул Санлехилар Лондоннинг
"Арсенал" клуби ижрочи директори Иван Газидис билан учрашиб, музокара
ўтказиб олдилар.
Томонларнинг ўзаро мулоқотга киришишларига яна ўша Сеск Фабрегаснинг
трансфери масаласи сабаб бўлган. Ҳар икки клуб ҳам футболчи борасида бир
битимга кела олмаяпти. Бу сафар ҳам олдинги музокаралардан истисно бўлмади ва
томонлар яна бир қарорга кела олмадилар. Шунга қарамасдан, бир қатор оммавий
ахборот воситаларида хабар қилинишича, яқин кунларда музокаралар яна қайта
тикланиши кутилмоқда.
Шу вақтга қадар ёзги трансфер мавсуми бошидан буён лондонликлар
"Барселона" томонидан қилинган иккита таклифни рад этганлар.
"Тўпчилар" раҳбарияти Сеск Фабрегас учун қатъий равишда 40 миллион
фунт стерлинг талаб қилаётган бўлсалар, каталонияликлар бунча маблағни беришни
истамаяпти.
|