Вторник, 07.05.2024, 00:51
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 14 » “Насаф”ни қониқтирмаган дуранг
    10:19
    “Насаф”ни қониқтирмаган дуранг
    Қаршининг "Насаф” клуби ўз уйида чемпионат пешқадами билан дуранг қайд этди.

    «НАСАФ» - «БУНЁДКОР» 0:0
    Огоҳлантиришлар: Славолюб Жоржевич 38, Боян Малисич 90, Руслан Мелзиддинов 90+3
    Амалга оширилмаган пенальти: Милош Трифунович 90+1 (дарвозабон)
    «Насаф»: 30.Дмитро Казаченко, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 8.Андрейс Переплёткинс (Носирбек Отақўзиев 86), 9.Илҳом Шомуродов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Артур Геворкян (Мирзакамол Камолов 69), 18.Фозил Мусаев (Илҳом Юнусов 84), 19.Иван Бошкович, 34.Боян Малисич
    «Бунёдкор»: 1.Игнатий Нестеров, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Ислом Иномов, 6.Анвар Ғофуров, 11.Жасур Ҳасанов, 14.Милош Трифунович, 18.Славолюб Жоржевич, 20.Анвар Солиев (Анвар Ражабов 76), 22.Виктор Карпенко, 33.Урош Милосавлевич (Жавлон Иброҳимов 36), 47.Асқар Жадигеров (Руслан Мелзиддинов 90+2)
    Ҳакамлар: Р.Эрматов 9,6; А.Расулов 9,4; Р.Ильясов 9,3 (барчаси – Тошкент); Р.Тошмуҳаммедов – 9,0
    13 август. Қарши. Марказий стадион. 13349 томошабин

    Иккинчи даврани ўта омадсиз бошлаган Анатолий Демьяненко шогирдлари 16-тур доирасида амалдаги чемпионни мағлубиятга учратиб, қаршилик мухлисларни қувонтириши ва шу орқали чемпионлик учун курашга қайта қўшилишлари мумкин эди.

    Бироқ "Насаф” бу сафар ҳам ўзаро ўйинларда "Бунёдкор”ни енгга олмади.

    Ўйинга тўхталадиган бўлсак, ғалабани кўпроқ майдон эгалари исташди ва учрашув бошлариданоқ ҳужумга катта эътибор қаратишди. Лекин "Бунёдкор” ҳимоячиларининг тартибли ўйини "Насаф”нинг ҳар бир ҳужумини тўсиб турди. Шунингдек, мамлакатимизнинг биринчи рақамли посбони Игнатий Нестеров ҳам фаоллик кўрсатиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олди.

    Ўйинда насафчилар тўпни кўпроқ назорат қилишган бўлса-да, бутун ўйин давомида на уларнинг ва на "қалдирғочлар”нинг устунлиги сезилмади. Гоҳ у жамоа ташаббусни ўз қўлига олган бўлса, маълум вақт ўтиб иккинчи жамоа яхшироқ ўйнади.

    Ўйиннинг кулминацион нуқтаси асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида содир бўлди. Ҳаволатиб оширилган тўпни қабул қилиб олган Милош Трифунович аввалига Мақсуд Каримовни, кейин Ботир Қораевни алдаб "Насаф” жарима майдончасига кириб борди. Бу ерда эса Боян Малисич доғда қолдирилди. Бироқ "аждарлар”нинг сербиялик ҳимоячиси "Бунёдкор”даги ҳамюртини қўполлик билан тўхтатиб қолишда бошқа чора тополмади. Бу вазиятни атиги 4-5 метр узоқликда кузатиб турган Равшан Эрматов ҳеч иккиланмасдан пенальти белгилади.

    11 метрлик зарбани жабрланувчининг ўзи амалга оширгиси келди чоғи, тўпни эгаллаб олди ва белгиланган жойга ўрнатди. Бироқ чемпионатимиз тўпурарининг "нуқта”дан йўллаган зарбасини "Насаф” посбони Дмитро Казаченко қайтариб қолишга муваффақ бўлди ва 0:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди.

    Қайд этилган дуранг "Насаф”ни асло қониқтиргани йўқ. "Бунёдкор” эса чемпионлик йўлидаги таъқибчиларининг бири билан бўлган 11 очколик фарқни сақлаб қола олди.


    http://fcbunyodkor.com

    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 571 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz