Вторник, 07.05.2024, 00:05
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 21 » "Навбаҳор"нинг қийин ғалабаси
    11:53
    "Навбаҳор"нинг қийин ғалабаси


    Иккинчи даврада мусобақа аутсайдерлари сафарда ҳам очко йиғишга интилишади. Боз устига, "Сўғдиёна" бош мураббийи Мурод Отажонов ўз жамоасини Олий лигада олиб қолишга ваъда бериб юборди. Косонсойда мезбонларга нисбатан меҳмонлар яхшироқ ўйин кўрсатишдир, аммо "Навбаҳор" сўнгги дақиқада гол киритиб, муҳим 3 очкони қўлга киритди.

    Жиззахликларнинг майдон эгалари дарвозасига киритган голида "Навбаҳор" футболчилари "ёрдам" қўлларини чўзиб юборишди. Эдуард Томашковнинг 34-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон берган кучсиз зарбаси ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмоновга тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди.

    Бунгача эса "Навбаҳор" ҳисобни очишга муваффақ бўлганди. Рўзим Аҳмедов ўз голини бош билан чиройли тарзда киритганди.

    Дарвоқе, наманганликлар сафида бугун фақат дарвозабон Денис Романенко чиройли ҳаракат қилди. У 2 марта меҳмонларнинг ҳужумчилари билан бирги-бир вазиятда ўз дарвозасини голдан сақлаб қола олди. Ўз навбатида "Сўғдиёна"нинг легионер дарвозабони Андрей Меленчук ҳам яхши ҳаракат қилиб, наманганликларнинг яна бир легоинери Александр Тимшичин томонидан берилган энг сўнгги зарбани бир амаллаб қайтаришга муваффақ бўлди. Вадим Агишев эса "Навбаҳор"га бурчак тўпини ўйинга киритиш имконини берди. Виталий Почуев бурчакдан узатилган тўпга бош билан аниқ зарба бериб, энг сўнгги сонияларда ўз жамоасига ғалабани тортиқ этди.

    "НАВБАҲОР" - "СЎҒДИЁНА" 2:1 (1:1)
    Голлар: Рўзим Аҳмедов 9 - Эдуард Томашков 34
    Огоҳлантиришлар: Виталий Почуев 40, Абдумажид Тоиров 80, Санжар Асқаралиев 85
    "Навбаҳор": Денис Романенко, Абдумажид Тоиров, Жаҳонгир Меҳмонов, Санжар Асқаралиев, Алишер Маҳмудов, Отабек Валижонов, Темур Султонов (Жамол Отақулов 65), Виталий Почуев, Илҳом Бойдедаев (Александр Тимчишин 49), Рўзимбой Аҳмедов, Жасур Бобоев (Абдумалик Абдуллаев 60).
    "Сўғдиёна": Андрей Меленчук, Даврон Файзиев, Тимур Айзатулов (Афзал Азизов 90+2), Суҳроб Қобилов (Санжар Тўрақулов 72), Собир Ҳамидов, Эдуард Томашков, Исроил Турсунов (Расул Ҳайитов), Тимур Нуриддинов, Баҳодир Пардаев, Осим Бегимқулов, Ориф Мамажонов
    Бош ҳакам: В.Агишев
    2011 йил 20 август. Косонсой. "Марказий".

    Манба: www.uff.uz
    Категория: Олий лига | Просмотров: 624 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz