Вторник, 07.05.2024, 01:12
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 14 » «Нефтчи» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
    09:26
    «Нефтчи» сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди



    Фарғонада "Нефтчи” клуби Муборакнинг "Машъал” клубини қабул қилди. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида меҳмонлар ҳужумкор ўйин намойиш этишди. 15-дақиқада "Машъал” ҳисобни очди. Ботир Қодирқулов кучли зарбаси билан ҳисобни – 0:1 кўринишга келтириб қўйди. Шундан сўнг майдон эгалари кетма-кет ҳужумлар уюштира бошлашди. Аммо кўп вазиятларда Санжар Қувватов ўзини маҳоратини кўрсатди. Аммо 42-дақиқада қанотдан етказиб берилган пасдан сўнг Анвар Бердиев акробатик тарзда ҳисобни тенглаштирди – 1:1. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.

    Иккинчи бўлим бошида Анвар Бердиевнинг жаримадан берган кучли зарбасини Қувватов бартараф этди. Қолган дақиқаларда майдон эгалари бир қатор қулай вазиятларга эга бўлишди. Аммо ўйиннинг асосий вақтида тўп кирита олишмади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг дастлабкисида Ислом Тўхтахўжаев 30 метрлардан белгиланган жарима тўпидан сўнг дарвозани аниқ нишонга олди – 2:1. ушбу ғалабадан сўнг "Нефтчи” ўз ҳисобидаги очколари сонини 27 тага етказиб олди.


    «Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак) 2:1
    Голлар: Ботир Қодирқулов 15, - 0:1. Анвар Бердиев 42, - 1:1. Ислом Тўхтаҳўжаев 90+1, - 2:1.
    Ҳакамлар: В. Агишев (Тошкент), Х. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Раҳимов (Андижон).
    Назоратчи: С. Нажафалиев (Тошкент).
    «Нефтчи» : Ҳислат Чилматов, Шукур Пўлатов, Бахтиёр Ёқубов, Ислом Тўхтаҳўжаев, Павел Смоляченко, Анвар Бердиев, Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Алишер Ҳолиқов, Асқар Муҳиддинов.
    «Машъал» : Санжар Қувватов, Алик Ҳайдаров, Мадиёр Мўминов, Шухрат Муҳаммадиев, Самандар Шодмонов (Зафар Ҳолмуродов, 66), Игорь Петкович, Габит Сапаргалиев, Аббос Шодмонов, Дарко Станажевич, Ботир Қодирқулов
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 557 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz