Маълумки бундан бир ой муқаддам Герция суперлигаси "Олимпиакос
Волос" ва "Кавала" клубларини келишилган ўйинда иштирок этгани
учун қуйи лигага тушириб юбориш ҳақида қарор қабул қилганди. Аммо ҳар икки
жамоа суперлига раҳбариятига апелляция хати билан мурожаат қилииб, жазони
енгиллаштиришни сўрашди. "Олимпиакос Волос" ва "Кавала"нинг
талаби қисман қондирилди ва Герция суперлигаси раҳбарлари бу жамоаларнинг ўтган
мавсумдаги очколаридан олиб ташлади. Натижада "Олимпиакос Волос"
Европа Лигасида қатнашиш ҳуқуқини берувчи ўриндан пастга тушиб кетди.
"Олимпиакос" Европа Лигасида икки учрашув ўтказишга ҳам
улгурганди. Волосликлар Люксембергнинг "Дифферданжж" жамоасини ўз
майдонида ҳам, сафарда ҳам 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Навбатдаги
босқичда греклар ПСЖ (Франция) билан ўйнаши керак эди. Аммо Еврокубоклар
қонун-қоидасига кўра мавсум давомида очколардан маҳрум этилган жамоалар
мусобақада қатнашиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Демак, "Олимпиакос Волос"
Еврорпа Лигасидан чиқарилиб юборилади.
|