Тожикистон терма жамоасига бош мураббий вазифасини бажарувчи Олимжон
Рафиқов "Истиқлол" клуби расмий сайтига берган интервьюсида терма
жамоадаги фаолиятининг илк кунлари, Ўзбекистон билан ўйиндан нималар кутаётгани
ҳақида гапириб берди.
- Жиддий ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Лекин бир ҳафтада футболни ўзгартириб юбориб бўлмайди. Ўзбекистон эса
Осиёнинг энг яхши жамоалари сафига кирадиган жуда кучли терма жамоа. Терма
жамоанинг кўп ўйинчилари хорижда - Россия, Жанубий Корея, Украинада ўйнашади.
Биринчи ўйинга кўп нарса боғлиқ. Менимча, албатта, кўп нарса йигитларимизга
боғлиқ. Ҳозир
терма жамоанинг асосини "Истиқлол" футболчилари ташкил қилади.
Дастлабки иккита ўйинга тез йиғилиб, ишни бошлаш керак. Акмал Холматов терма
жамоамизга ёрдам бера олмайди. У – Ўзбекистон фуқароси. Менга хабар
беришларича, иккита фуқаролик бўйича Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида ўзаро
келишув йўқ. Менга Мўйдин Мамазулунов ҳақида
маълумот беришди. Агар уни Тожикистон терма жамоасига таклиф қилишнинг иложи
бўлса, буни қилишга ҳаракат қиламиз.
|