18-турнинг "Олмалиқ” – "Бунёдкор” учрашуви санасига
ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда «Бунёдкор» расмий сайти хабар бермоқда.
Аслида ушбу учрашув 25 август куни ўтказилиши лозим эди.
Бироқ "Бунёдкор”нинг уч нафар етакчи аъзоси миллий терма жамоамизнинг 2 ва 6
сентябрь кунлари ЖЧ-2014 саралаши доирасида Тожикистон ва Япония терма
жамоаларига қарши учрашувлари олдидан ташкил этиладиган йиғинларга таклиф
этилганлиги боис Олмалиқдаги ўйин 27 сентябрь санасига қолдирилди.
Бош мураббийи Вадим Абрамов термага номзод бўлган барча
футболчиларни 23 август куни Тошкентда йиғади ва 7 сентябрга қадар ҳамма бош
жамоамиз лагерида бўлади.
|