Наш опрос |
| | |
|
Статистика |
|
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0 | |
|
Форма входа |
| | |
|
Календарь |
| | |
|
Архив записей |
| | |
|
|
| | |
| Главная » 2011 » Август » 15 » «Олмалиқ» – «Динамо» 1:1 (Тўлиқ шарҳ)
11:55 «Олмалиқ» – «Динамо» 1:1 (Тўлиқ шарҳ) |
Иккинчи давранинг учинчи учрашувида майдонга тушган Аҳмад Убайдуллаев шогирдлари навбатдаги очколарни қўлга киритишди. Бу сафар Олмалиқда меҳмон бўлган динамочилар сафардан муҳим бир очко билан қайтишди.
Учрашувдан олдин самарқандликлар устози ўйинга карточкалари туфайли Умид Абдураҳмоновни тушира олмасди, рақибларимиздан эса Евгений Гоголь ва Фаррух Нурлибоевнинг майдонга кўринмасликлари аниқ эди.
Баҳс тенг курашлар остида бошланган бўлсада, майдон эгалари рақибга нисбатан ҳужумда босим ўтказишга интилишди. Бу эса тезкор гол билан якунланди. Туркманистонлик футболчи Мурод Ҳамроевнинг чамаси 25 метрлардан йўлланган жарима зарбаси дастлаб дарвоза тўсинига сўнг эса дарвозабонга тегиб дарвозадан ўрин олди, 1:0.
Ушбу голдан кейин кўҳна шаҳарлик футболчилар анча жонланиб қолишди ва бир кетин ҳужумлар уюштира бошлашди. Жумладан дастлабки бўлимнинг ўзида Виктор Клишин, Сирожиддин Сайфиев ва Акмал Бозоровларда ҳисобни қисқартириш учун вазиятлар юзага келганди, лекин омад юз ўгирганди. Иккинчи бўлимни икки ҳужумчи билан бошлаган вакилларимиз бўлимни устунлик билан бошлашди. Ўйиндаги ҳолат ниҳоят 76-дақиқада жарима майдони ичидаги чап қанотдан ёриб кирган Раҳматулло Бердимуродов дарвоза яқини олдида кучли тўп оширишни амалга оширди. Тажрибали ҳужумчи Риндюкнинг шу паллада қулай жой танлагани «Динамо»нинг голи билан якунланди ва бу зарба Самарқандда ташриф буюрган 100га яқин мухлиснинг чексиз қувончига сабаб бўлди, 1:1.
Ўйиннинг охирига қадар ҳар икки жамоа вакилларида ғалабани илиб кетиш учун имкониятлар юзага келди, аммо сўнгги паллаларда аниқлик етишмади. Қувонарлиси, «Динамо» жамоаси иккинчи даврада ҳали мағлубият аламини тотиб кўргани йўқ.
ЎзПФЛ-2011, 16-тур
«Олмалиқ» – «Динамо» 1:1 (1:0). Олмалиқ. 3501 томошабин. Голлар: Мурод Ҳамроев 14 – Николай Риндюк 76.
«Олмалиқ»: Д.Ершов, М.Ҳамроев, И.Кучеренко, Б.Юлдашев, А.Ҳожиакбаров, О.Зотеев (А.Исроилов, 72), А.Раҳимов (З.Пиримов, 46), Д.Абдураҳмонов, А.Востриков, С. Шоаҳмедов (Д.Раҳматуллаев, 61), М.Мамазулумов. «Динамо»: А.Мельничук, Д.Ония, А.Бозоров (Н.Риндюк, 56), Д.Абибуллаев, С.Мамадалиев, А.Хвостунов, А.Ерохин, Р.Бердимуродов, С.Сайфиев, С.Мустафоев (У.Қобилов, 90+2), В.Клишин (И.Нагаев, 46). Огоҳлантиришлар: М.Ҳамроев 74 – А.Хвостунов 32, Р.Бердимуродов 88.
Ҳакамлар: В.Коваленко – 9,2, М.Саидқосимов – 9,0, Ж.Саидов – 9,0, Ш.Қосимов - 9. Назоратчи: Р.Айтеков. Энг яхши футболчилар: М.Мамазулумов – Д.Абибуллаев.
Манба: www.fcdinamo.uz
|
Категория: Ўзбек футболи |
Просмотров: 465 |
Добавил: 11x11
| Рейтинг: 0.0/0 |
| |
| | |
|