Понедельник, 06.05.2024, 15:02
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 98
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 6 » Ориф Маматказин: “Асосийси уч очкони қўлга киритдик”
    09:51
    Ориф Маматказин: “Асосийси уч очкони қўлга киритдик”


    "Андижон” – "Олмалиқ” (1:0) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ориф Маматказин иссиқ ҳаво футболчиларнинг ўйинига салбий таъсир кўрсатганини айтиб ўтди.

    Ориф Маматказин ("Андижон" жамоаси бош мураббийи): Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин?! Асосийси 3 очкони қўлга киритдик. Бугун майдонда тўп сурган футболчилар учун ҳам, майдонда ўйинни кузатиб ўтирган мухлислар учун ҳам қийин бўлди. Шунга қарамасдан йигитлар қимматли уч очкони қўлга киритдилар. Ўз уйимизда ўйнаганимиздан кейин албатта ҳужум қилиш керак, кўпроқ ҳаракатланиш лозим майдонда.

    Шогирдларим биринчи бўлимда мен кутган ўйинни намойиш қила олмадилар. Бунга биринчи навбатда ҳавонинг жудаям иссиқлиги таъсир қилди. Йигитлар иккинчи бўлимда ўз ўйинларини топиб олдилар ва натижа учун кураш олиб бордилар ва биз керакли натижага эришдик. Жамоавий ўйин ташкил этдик ва ўйин сўнгида ўзимиз кутган очколарга эга бўлдик. Биз бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Дарвозабон ўз ўрнини тарк этган пайтда эпизодни оҳиригача ҳимоячиларимиз яхши ҳаракат қилиб жонимизга оро кирди. Футбол албатта голлар билан чиройли. Биз ҳар бир ўйиндан ўзимизга яраша ҳулосаларни чиқариб олаяпмиз. Кейинги ўйинларда жамоам бунданда маънолироқ ва қизиқарлироқ футбол намойиш этиб боради. Мухлисларимиз об-ҳавонинг иссиқлигига қарамасдан бизни сўнгги дақиқаларга қўллаб-қувватлаб турдилар. Уларга алоҳида миннатдорчилигимни билдираман.

    Юрий Целих ва Александр Поповичларнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдингизми?

    Улар қўлларидан келганича ёрдам бердилар. Юра ва Саша иссиқ шароитга кўникишлари учун яна озгина муддат керак бўлади. Улар ҳали ўз сўзларини айтадилар. Попович бугун ўнг қанотда, Лочин Солиев ҳам орқароқда Целих ортида туриб ҳаракат қилди.

    Игор Михайлов ва Ислом Ахмедов қачон майдонга қайтади?

    Михайлов "Пахтакор" билан ўйиндан сўнг асосий таркибдан жой олмади. Рахмонов иккинчи давра олдидан Тошкент шахрида тиббий кўрикдан ўтди. Футбол федерациямиз тасарруфидаги тиббий врачлар унга яна бироз муддат майдонга қайтмасликни тавсия этдилар. Ахмедов тез орада сафимизни тўлдиради. Икки футболчи ҳам машғулотларда қатнашмоқда.


    манба : andijon-pfc.uz
    Категория: Ўзбек футболи | Просмотров: 539 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz