11 август куни "Пахтакор" Марказий стадионида
"Пахтакор" - 79 хотирасига бағишланган ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда "Пахтакор" фахрийлари Ўзбекистон фахрийлар терма жамоасини 2:1
ҳисобда мағлубиятга учратдилар.
Учрашувдан олдин барча 1979 йил 11 август санасида вафот этган «Пахтакор”
жамоасини яна бир бор ёдга олишди. Аниқроғи, самога сочилган ўн етти ўғлон
ҳаққига дуолар ўқилди. Улар қаблимизда мангу яшайдилар.
"Пахтакор" - Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси 2:1 (1:0)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин.
Голлар: Самвел Бабаян (12), Игорь Шквирин (53) - Юрий Винтовкин (37)
"Пахтакор" сафида майдонга тушганлар: Равшан Мамадалиев,
Геннадий Денисов, Шуҳрат Раҳмонқулов, Ботир Раҳимов, Самвел Бабаян, Рустам
Забиров, Игорь Шквирин, Нўъмон Ҳасанов, Мурод Алиев, Анатолий Козак, Козим
Қаюмов, Ботир Каримжонов, Ойбек Усмонхўжаев.
Ўзбекистон фахрийлар терма жамоаси: Дилшод Султонов, Юрий Винтовкин,
Бахтиёр Жапарқулов, Бахтиёр Намозов, Рустам Ҳамидов, Сергей Лушан, Фарид
Хабибулин, Олег Тюлькин, Карен Сафаров, Раҳмиддин Зикрияев, Фурқат Жонбоев,
Александр Шапран, Семён Могилевский.
30 дақиқадан иборат иккита таймда "Пахтакор" шарафини ўтмишда
мухлисларнинг ёқимтойига айланган футболчилар ва жамоа раҳбарлари ҳимоя
қилишди. Баҳсдаги биринчи голга клуб вице-президенти Самвел Бабаян муаллифлик
қилди. Шуни айтиш жоизки, жамоанинг бош муассиси Ботир Раҳимов ўйинда тўлиқ 60
дақиқа иштирок этди. Меҳмонлар ҳисобига ёзилган гол муаллифи Юрий Винтовкин
бўлди. Игорь Шквирин ўзининг шонли даврини кечирган жамоасининг ғалабасини
таъминловчи голини 53-дақиқада рақиб дарвозасига киритди.
|