Понедельник, 06.05.2024, 20:20
Приветствую Вас Гость | RSS
ЎЗБЕК ВА ЖАҲОН ФУТБОЛИ ЯНГИЛИКЛАРИ
Наш опрос
Испанияда ким чемпион бўлади?
Всего ответов: 74
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Форма входа
Календарь
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Счётчик MyCounter
    Главная » 2011 » Август » 31 » Рауль Гонсалес: “Бундеслигада ўйнаш катта шараф”
    18:21
    Рауль Гонсалес: “Бундеслигада ўйнаш катта шараф”


    Якунига етган ҳафтанинг энг шов-шувлари хабарлари "Шальке-04” ҳужумчиси Рауль билан боғлиқ бўлди, десак мубалаға бўлмас. Европадаги турли нашрлар испаниялик футболчини турли жамоларга "жунатиб” юборишди.

    Бироқ, 33 ёшли ҳужумчи ушбу маълумотларнинг барчасини инкор этди. "Мен шартномам тугамагунча "Шальке – 04”дан кетмайман”- деб изоҳ берди испаниялик футболчи. Унинг бу чиқиши эса немис клуби мухлисларининг ховотирларига чек қўйди.

    - Англиянинг "Блэкберн” жамоаси узоқ вақт сизни ўз сафига қўшишга уринди. Ўзингиз клуб раҳбарлари билан учрашдингизми?

    - Йўқ. Барча музокараларни менинг агентим олиб борди. Менинг фикру-хаёлим эса фақат мавсумолди тайёргарликда эди. Кези келганда менга таклиф юборган клубларга ўз миннатдорчилигимни изҳор этмоқчиман. Ҳақиқий профессионаллар мени тўғри тушунишади. Мен учун "Шальке-04” жамоаси мухлисларининг қувончи барчасидан устун туради. Уларнинг хурсандчилигини кўриш менга ҳузур бағишлайди.

    - Ҳар сафар  "Фельтинс-Арена” ҳақида гапирганингизда бошқа бўлиб кетасиз. Бунинг сабаби нимада?

    - Чунки, бу ердаги муҳитни кўрган киши ҳаяжонланади. Бу ерда мен ўзимни ўз уйимдагидек ҳис этаман. "Шальке-04” мухлислари мени чин дилдан севишди ва мен уларни хафа қилишни истамайман. Айнан мана шу ишқибозлар менга қўшимча куч бағишлашди. Бунинг оқибатида профессионал фаолиятимни бир маромда давом эттирмоқдаман.

    - Биласизми, жамоа билан бирга Хельсинкидаги ўйинга бормаганингиз ҳам кўпгина миш-мишларнинг келиб чиқишига замин яратди...

    - Европа лигаси доирасида ушбу баҳсга бормаганимнинг ўзига хос сабаби бор эди. Биринчидан, менда дам олиш учун қўшимча бир кун берилганди. Иккинчидан, мураббиймиз айнан Финаландиядаги учрашувда ҳордиқ чиқаришимни тайинлади. Бу нарса эса мухлисларнинг хавотирланишига олиб кетди.

    - "Блэкберн", "ПСЖ" ва "Малага". ОАВ ходимлари бутун ёз давомида сизни мана шу жамоаларга наштиришди”. Бу маълумотларни қандай қабул қилдингиз?

    -   Арзимаган нарсалар учун хаяжонланадиган ва жаҳл қиладиган ёшдан ўтиб бўлганман. Мен матбуотдаги миш-мишларни одатий ҳол сифатида қабул қилдим. Юқорида айтганимдек бутун хаёлим мавсумга яхши тайёргарлик кўришга қаратилганди.  Менинг бахтимга турмуш ўртоғим ва болаларим Германиядаги ҳаётга тўлиқ мослашишди. Бундеслигада тўп суриш мен учун катта шараф. 

    - Бош мураббий Ральфом Рангник билан муносабатингиз қандай?

    - Ҳаммаси одатий. Мураббий ва ўйинчи ўртасида қандай муносабат бўлса, бизнинг ўртамиздаги алоқа ҳам шундай. Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Барчамизнинг мақсадимиз битта. "Шальке-04” билан юқори ўринларни эгаллаш.

    - Германия чемпионати нимаси билан сизни ўзига ром этган?

    - Бу ерда қизғаниш кучли.  Германияда оддий ўйинларнинг ўзи йўқ. Ўйинлар натижасини ҳам олдиндан башорат қилиш қийин. Қаерда ўйнашдан қатъий назар осонликча ғалаба қозона олмаймиз. Бундеслигада яққол пешқадамни учратмайсиз. Шунинг учун чемпионат ўйинлари қизиқарли ўтади ва стадионлар ҳар доим тўлади. Футбол савияси ҳам анча юқори.

    - Афсуски, Испания футболи ҳозир оғир синовларни бошдан ўтказмоқда. Иш ташлаш оқибатида чемпионатнинг биринчи тури қолдирилди.

    - Узоқда бўлсам-да, ватанимда содир бўлаётган воқеаларни кўзатиб юоряпман. Умид қиламанки, тез кунларда барча муаммолар ўз ечимини топади ва барчаси яхши бўлиб кетади.

    - "Шальке” сафида ўтган илк мавсумда хотирангизда қолган учта энг муҳим ҳодисаларни айтиб бера оласизми?

    - Албатта. Чемпионлар лигаси ярим финалига чиққанимиз мен учун унутилмас онларни тақдим этди. Унчалик кучли бўлмаган жамоа сафида лиганинг амалдаги ғолибини орта қолдира олганимиздан хурсанд бўлдим. Иккинчи воқеа сифатида Берлинда қўлга киритган кубокни эсга олишим мумкин. Ўшанда, минглаб мухлислар ғалабамиздан  сармаст бўлишган. Уларга қувонч улаша олганимдан беҳад бахтиёр бўлганман. Гельзенкирхенга келганимиздан кейинги воқеани ҳам бир умр унутмасам керак. Кўчада мухлислар менинг расмим туширган плакатни кўратиб олишганди. Бундай онлар кучинга яна куч бағишлаши тайин. 

    - Бу йилги мавсумда ўз олдингизга қандай вазифани қўйгансиз?

    - Бундеслигада барқарор ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, жамоада ўсиб келаётган ёш футболчиларга бор билимини ўргатишни мақсад қилганман.

    - Сўнгги савол. Фаолиятингизни "Реал”да якунлаш ниятингиз борми? Ҳар ҳолда бу жамоа учун сиз бутун ёшлигингизни бахш этгансиз...

    - Яна такрор айтаман. Мени бу ерда ҳамма нарса қонитирмоқда. Германияда шартномам ниҳояига етгунча ўйнайман. У ёғини эса вақт кўрсатади. Яширмайман, яна "Реал”га қайтиш ниятим йўқ эмас. Фақат қайси ролдалиги ҳозирча номаълум. Шуни унутмангки, "Қироллик клуби” менинг қалбимда абадий қолади.

    Аброр Деҳқонов тайёрлади

    Категория: Испания | Просмотров: 486 | Добавил: 11x11 | Рейтинг: 0.0/0
    Всего комментариев: 0
    Имя *:
    Email *:
    Код *:
    Copyright MyCorp © 2024Бесплатный конструктор сайтов - uCoz